Амалга оширилаётган ишларни кўздан кечирилмоқда
Мирзачўл туман ҳокими Ш.Ахмедов сектор худудларида ўринбосарлари ва туман фаоллари билан биргаликда маҳаллаларда бўлишиб, маҳаллалар фаолиятини янги босқичга олиб чиқиш, шунингдек, ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш юзасидан амалга оширилаётган ишларни кўздан кечирмоқда.
Бугун 28 февраль куни Мирзачўл туман ҳокими Ш.Ахмедов Ипак йўли ҚФЙ худудида ахоли муаммоларини ўрганди, шунингдек худудда ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларини амалга ошириш борасида ўзининг кўрсатмаларини берди.
"Ипак йўли" маҳалласида маҳалла раиси ва ҳоким ёрдамчиси, маҳалла ёшлар етакчиси билан биргаликда худуддаги 4-умумтаълим мактаби, янги бунёд этилиши режалаштирилаётган стадионда бўлишди, шунингдек, хонадонбай юришиб, маҳалладаги амалга оширилиши лозим бўлган ишлар билан ҳам яқиндан танишишди.
Ўрганишлар давомида зарур чора-тадбирлар белгилаб олинди, мавжуд камчиликларни қисқа фурсатларда бартараф этиш юзасидан кўрсатма ва топшириқлар берилди.
Мирзачўл туман ҳокимлиги
Ахборот хизмати