Телефонлар:
(0372) 312-21-11
(0372) 312-14-44
» » "Яшил макон" лойиҳаси доирасида ишлар жадал кетмоқда

"Яшил макон" лойиҳаси доирасида ишлар жадал кетмоқда

02 март 2022 йил
330
0

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев ташаббуси билан жорий йилнинг 1 мартидан «Яшил йиллик» умуммиллий тадбирига старт берилди. Жорий йил баҳор мавсумида «Яшил макон» лойиҳаси доирасида мамлакатимиз бўйлаб 125 млн дона дарахт кўчатларини экиш режалаштирилган. Ушбу ташаббус ижросини таъминлаш мақсадида 2022 йил 1-март куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг Мирзачўл туманидаги Халқ қабулхонаси, Адлия бўлими, Давлат хизматлари маркази, Ободонлаштириш бошқармаси ходимлари иштирокида Мирзачўл тумани Гагарин шахри Ўзбекистон кўчасида тозалик, ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш бўйича хашар ташкил этилди. Хашарда Давлат хизматлари маркази, Хотира хиёбонида 80 дона сосна, 300 дона турли ҳил гул кўчатлари экилди. Шунингдек, дарахтларни парваришлаш, суғориш ва зараркунандалардан ҳимоя қилиш бўйича аниқ чора тадбирлар белгиланди. Ушбу тадбир Мирзачўл туманининг барча худудларида давом эттирилмоқда.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар