Телефонлар:
(0372) 312-21-11
(0372) 312-14-44
» » Бозордаги санитария ҳолати талабга жавоб бера оладими?

Бозордаги санитария ҳолати талабга жавоб бера оладими?

02 март 2023 йил
261
0

Мирзачўл туманида мутасаддилар ҳамжиҳатликда бозорда тартиб сақланишини таъминлашни биринчи галдаги вазифа қилиб белгилашган.

Айниқса, бозорда нарх-наво барқарорлигини таъминланиш алоҳида назоратга олинган бўлиб, раҳбарлар, масъуллар буни кунлик кузатиб боришмоқда.

Бугун ҳам туман ҳокимлиги масъуллари туман бозорида яратилган шароитлар билан танишиб чиқдилар.

Бозордаги санитария ҳолати талабга жавоб бера оладими, аксинча атрофдаги ташланган ахлатлар, ариқлардаги йиғилган мусорларни кўриб, пала партиш тахланган савдо расталарини кўриб, зарур чора-тадбирлар белгиламасликнинг масъуллар эътиборини қаратмасликнинг асло иложи бўлмади. 

Туман ҳокими ўринбосари бозордаги ҳолатни ўрганиш жараёнида айнан мана шунга эътибор қаратди.

Бу каби туманда озиқ-овқат маҳсулотлари ва зарур буюмлар нарх-навосининг асоссиз ошишига йўл қўймаслик, шундай ҳолатларга олиб келувчи омилларга чек қўйишга қаратилган комплекс чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Ҳоким ўринбосарлари бозордаги нарх-навонинг барқарорлиги ва санитария ҳолатларни ўрганиш давомида, камчиликларни бартараф этиш, нарх-навони ошиб кетмаслиги бўйича мутасаддиларга кўрсатмалар бериб, ижроси назоратга олинди.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар