Фавқулодда Вазиятлар Вазирлиги ташкил этилган кун муносабати билан Мирзачўл туманида ўтказилган тадбирлар
Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ташкил топганлигининг 26 йиллигига бағишлаб тун давомида давом этган байрам тантаналарида Мирзачўл тумани ҳокими раҳбарлигида иштирок этган барча сектор раҳбарларининг иштироки, уларнинг қутқарувчилар билан ватанпарварлик мавзусидаги дилдан суҳбатлари ёш аскарларга кўтаринки кайфият бағишлади.
Айниқса тунги ёқилган гулхан атрофидаги санъаткорларнинг ва уюшмаган ёшларнинг жонли ижродаги миллий қўшиқлари, аскарлар томонидан ҳам куйланган қўшиқлар ва рақслар байрам завқини янада оширди ҳамда туман ҳокими Ш.Аҳмедовнинг ташаббуси билан хафтанинг ҳар шанба куни уларга туман маданият бўлими санъаткорлари томонидан концерт дастурлари ташкил этилилишига келишилди.
Муҳокамага қўшилинг
Тавсия этамиз:
Изоҳлар (0)