Телефонлар:
(0372) 312-21-11
(0372) 312-14-44

РАСМИЙ МУНОСАБАТ

12 март 2022 йил
260
0

Жорий йилнинг 12 март куни fantastik to`rtlik (sektor rahbarlari faoliyati) каналида “Мирзачўл тумани сектор раҳбарлари китоб ўқишни ёқтирмайди шекилли” мавзусида пост эълон қилинди. Унда мурожаат қилган шахс мирзачўллик Юлдуз Кубаеванинг мурожаати мазмунига кўра, Мирзачўлда болалар шеъриятини ривожлантириш учун моддий ёрдам сўраган.

Мирзачўлда айниқса кейинги йилларда китобхонликни ривожлантириш борасида қилинаётган ишларни мирзачўллик китоб ихлосмандлари, ижодкорлар, устозлар яхши билишади. Чунончи, 2022 йилнинг янарь ойида ўтказилган “Зукко китобхон” интеллектуал ўйинининг туман, вилоятда фахрли 1-ўрин, қолаверса республика босқичларида муносиб иштирок этган айнан 1-сектор худудидаги “Янгидала ёшлари” жамоаси бунинг яққол далили эмасми..!? Айнан ёшларнинг вилоят, республика босқичларида иштирокини 1-сектор раҳбари, туман ҳокими томонидан қўллаб-қувватлаганлиги бутун туман ёшларида қанча кўтаринкилик, янада китобхонликка интилиш, қизиқиш уйғотди.

Бундан ташқари, Мирзачўл туман Ахборот кутубхона маркази, Баркамол авлод болалар маркази, маҳаллалар ва таълим муассасаларида китобхонлик тадбирларида туман ҳокими ва сектор раҳбарлари ҳомийлигида, бевосита ташаббуслари билан кўплаб китоб ярмаркалари, китобхонлик бўйича “Заковат” интеллектуал ўйинлари, шеърхонлик кечалари, ижодий учрашувлар ўтказилиб келинмоқда.  Туман Маънавият тарғибот маркази, ижодий-маданий масалалар бўйича тарғиботчилар томонидан болалар ижодкорлигини, хусусан шеъриятини барвақт аниқлаш, истеъдодларини қўллаб-қувватлаш, қобилиятларини ривожлантириш бўйича юртбошимиз Ш.М.Мирзиёев шахсан ташаббуслари билан белгилаб берган, алохида тизим йўлга қўйилганки, туманимизда бу асосида олиб борилаётган ишлар натижасини ёшларимиз эришаётган ютуқларидан ҳам билиш мумкин.

Устоз ёзувчи ва шоир, шоиралар Рўзимурод Балқиев, Тозагул Алланазарова, Паризода Абдуқодироваларнинг ижодкор болаларни қўллаб-қувватлаб, улар билан турли учрашувлар, тўгараклар олиб бораётганлиги, ижод намуналарини туман, вилоят, республика нашрларида ёритиб бораётганлиги таҳсинга сазовор.

Шахсан туман ҳокими Шерзод Ахмедов ташаббуси билан 10,12-умумтаълим мактабларида, Баркамол авлод болалар мактабида ёш ижодкорлар учун клуб ва ижодий тўгараклар ташкил қилиниб, ўқувчиларнинг Ҳ.Олимжон ва Зулфия музейлари, ижод мактабларига, вилоят, Республика танловларига, Тошкентдаги музей ва телевидение, радио марказларига ижодий саёҳатлари ташкил этилиб келинмоқда.

Бу ишларнинг ижобий самараси ўлароқ, ижодий муҳит анча фаоллашди, Жаҳонгир Нормаматов, Зайниддин Содиқов, Лайло Ҳусанова, Моҳира Аманқулова, Азиза Хўжакелдиева, Машҳура Нурматова, Дилфуза Мамадаминова каби ижод оламида ўз ўрнини топа бошлаган ёшларимизнинг айнан адабиёт, журналистика олийгоҳларида таълим олиб, ижод қилаётганлиги қувонарлидир.

Ижтимоий тармоқларда тарқатилаётган хабарларнинг кўпчилиги, воқеага юзаки ёндошув, маълум бир манфаатни кўзлаш ёки бирон-бир тушунмовчиликлардан келиб чиқаётганлиги ҳеч кимга сир эмас.

Шу жумладан, юқоридаги мурожаат эгаси билан ҳам суҳбатлашилганида, мурожаат мазмуни аслида шеърий китобини чоп этиш учун 3 млн. сўм  моддий ёрдам сўраганлигини ва юқоридаги амалий ишлардан хабари йўқлигини, мурожаатни йўллашда ҳам моддий ёрдам сўраганлигини айтиб ўтди, олдинги йилларда унинг китоби туман ҳокимлиги томонидан 200 нусхада чоп этилиб берилганлигини, эндиги галдаги китобини ҳам туман ёшлари ўқишлари учун чоп этиб беришларини сўради.

Мурожаат мазмуни тушунарсиз йўлланган бўлсада, назоратга олинди, тақриз ва таҳлиллардан ўтказилиб, китоб варианти тақдим этилиши билан, чоп этиб бериш чоралари кўрилади.  

Мирзачўл туман ҳокимлиги

Матбуот хизмати


      

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар