Телефонлар:
(0372) 312-21-11
(0372) 312-14-44
» » ЖДПИ ҳузуридаги Мирзачўл Агросаноат техникумида “Қадрият, урф-одат, анъана ва ёшлар” сайли бўлиб ўтди

ЖДПИ ҳузуридаги Мирзачўл Агросаноат техникумида “Қадрият, урф-одат, анъана ва ёшлар” сайли бўлиб ўтди

25 март 2022 йил
896
0

Уйғониш ва янгиланиш, қут-барака элчиси Наврўзи айём шукуҳидан диллар яйрамоқда. Тинч ва осойишта юртимизга тўй-томошалар, байрамлар ярашади. 
Айтиш жоизки, Наврўз ўзаро қадр-қиммат, хайру саховат, меҳр-оқибат тимсолидир. Эзгулик, саховатга йўғрилган уйғониш, яшариш айёми бу йил дилларимизни яна қувончу шодликка чулғади. Наврўз халқимизни тинчлик, баҳамжиҳатлик, дўстлик ва муҳаббатга чорламоқда.

Бу йил Наврўз юртимизга тамомила янгича бир шукуҳ ва тантана билан кириб келди. Юртдошларимиз улуғ айём – Наврўзни кўтаринки руҳда нишонлашни давом эттирмоқда.

2022-йилнинг 24-март куни, ЖДПИ ҳузуридаги Мирзачўл Агросаноат техникумида “Қадрият, урф-одат, анъана ва ёшлар” сайли бўлиб ўтди.

-Тинч, озод ва обод юртга байрамлар ярашади, — дейди Агросаноат техникуми директори Ш.Маматқулов — Эл-юрт хизматида ҳалоллик ва фидойилик билан меҳнат қилаётган, мамлакатимиз тараққиёти ва фаровонлигига муносиб ҳисса қўшиб келаётган барча юртдошларимизга, қолаверса юртимиз равнақи, порлоқ эртаси бўлган барча ёшларимизга эзгулик элчиси бўлган Наврўз муборак бўлсин.

 

 

Сайлда Консерт дастури, “Сумалак партий” лоиҳаси, "Миллий таомлар кўргазмаси" “Миллий халқ ўйинлари, “Миллий кураш”, “Арқон тортиш” каби мусобақалар ўтказилди.

Техникум мусиқа йўналиши соҳирнафас талабалари томонидан ижро этилган дилтортар куй-қўшиқлар иштирокчиларга кўтаринки кайфият улашди.

 

Тадбирларда техникум ҳодимлари талаба ёшлари, ҳамда ҳамкор ташкилотлар иштирок этдилар.

Мирзачўл тумани ҳокимлиги
Матбуот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар