Телефонлар:
(0372) 312-21-11
(0372) 312-14-44

РАСМИЙ МУНОСАБАТ

17 март 2022 йил
340
0

Жорий йилнинг 16 март куни ижтимоий тармоқларда “Жиззах вилояти Мирзачўл тумани Дўстлик маҳалласи “Обод қишлоқ” дастурига тушган, лекин йўл таъмирланмади. Йўл носозлиги сабаб фарзандларимиз мактабга боролмайди. Йўл таъмири учун ажратилган маблағ қаерга кетган экан?” деган мазмундаги хабарлар тарқалди.

Ушбу юзасидан туман ҳокимлиги саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммунал хўжалиги масалалари бўлими қуйидагиларни маълум қилди:

"Дўстлик" МФЙ, Олмазор кўчаси 2018 йил "Обод қишлоқ" дастури доирасида тўлиқ шағаллаштирилган бўлиб, орадан 2-3 йил вақт ўтганлиги сабабли, шу Олмазор кўчасига кириш қисмида 20-25 метр масофасидаги жойи таъмирталаб ҳолга келиб қолганлиги сабабли 2022 йил манзилли дастурга киритилиб, Республика бюджети орқали таъмирлаш 2022 йилнинг 3-чорагида амалга оширилиши кўзда тутилган.   

Ҳозирги вақтда ёғингарчиликда ахоли томонидан мурожаатлар ва эътирозлар тушганлиги инобатга олиниб, 2 машина шағал тўкилиб, текислаб берилган ва иш ёғингарчиликлар туфайли тўхтаб қолиб, ортга сурилган.

Ушбу жой текисланиб, амалий ишлар давом эттирилади ва 2022 йилнинг 3-чорагида тўлиқ давлат стандарти асосида таъмирланиб берилади. 

Мирзачўл туман ҳокимлиги

Ахборот хизмати 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг

Тавсия этамиз:

РАСМИЙ МУНОСАБАТ
29 январь 2022, Суббота
РАСМИЙ МУНОСАБАТ
РАСМИЙ МУНОСАБАТ
12 январь 2022, Среда
РАСМИЙ МУНОСАБАТ
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар