Телефонлар:
(0372) 312-21-11
(0372) 312-14-44
» » Хотин қизларга нисбатан содир этилаётган зўравонликлар ҳақида

Хотин қизларга нисбатан содир этилаётган зўравонликлар ҳақида

30 март 2022 йил
427
0

 

Конституциямизда фуқароларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, хусусан ҳеч кимнинг қийноққа солиниши, зўравонликка, шафқатсиз ёки инсон қадр-қимматини камситувчи бошқа тарздаги тазйиққа дучор этилиши мумкин эмаслиги, хотин-қизлар ва эркаклар тенг ҳуқуқлилиги, фуқаролар Конституция ва қонунларга риоя этишга, бошқа кишиларнинг ҳуқуқлари эркинликлари, шаъни ва қадр-қимматини ҳурмат қилишга мажбурлиги мустаҳкамланган.

Маълумки, юртимизда оилавий зўравонликка қарши кураш ва уни олдини олиш мақсадида "Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисида" Қонуни қабул қилиниб, 2019 йил 3 сентябрдан кучга кирган.

Мазкур қонуннинг мақсади хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликнинг барча шаклларидан ҳимоя қилиш соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат.

Қонунда келтирилган таърифга биноан, зўравонлик бу - хотин-қизларга нисбатан жисмоний, руҳий, жинсий ёки иқтисодий таъсир ўтказиш ёки бундай таъсир ўтказиш чораларини қўллаш билан таҳдид қилиш орқали уларнинг ҳаёти, соғлиғи, жинсий дахлсизлиги, шаъни, қадр-қиммати ва қонун билан ҳимоя қилинадиган бошқа ҳуқуқлари ҳамда эркинликларига тажовуз қиладиган ғайриҳуқуқий ҳаракат (ҳаракатсизлик)дир.

Тадқиқотларнинг кўрсатишича, маиший зўравонлик жабрдийдаларини ҳам, оила аъзоларига нисбатан куч ишлатадиган шахсларни ҳам маълумоти ёки ижтимоий мақоми бўйича ажратиб бўлмайди. Маиший зўравонлик ҳолати юқори иқтисодий мақомга эга бўлган оилаларда ҳам, кам таъминланган оилаларда ҳам бирдай намоён бўлади. Қолаверса, моддий таъминоти юқори бўлган оила аъзоларининг бу вазиятдан чиқиш учун ёрдам сўраши нисбатан мураккаброқ экани аниқланган ва улар йиллар давомида зўравонликка чидаб келади.

Маъмурий ҳудудларда яшовчи ижтимоий жиҳатдан хавфли аҳволда бўлган оилаларни ўз вақтида аниқлаб, уларга ижтимоий, ҳуқуқий ва маънавий жиҳатдан ёрдам кўрсатиш, ҳуқуқбузарлик содир этишга мойил шахсларни ўз вақтида аниқлаб, улар билан манзилли профилактика ишларини ташкил этиш, ҳар бир содир этилган ҳуқуқбузарликнинг сабаб ва шароитларини чуқур ўрганиш ва таҳлил қилиш маиший зўравонликнинг олдини олиш борасидаги муҳим қадам ҳисобланади.

Ҳеч ким жиноятчи бўлиб туғилмайди. Жиноятчилик носоғлом маънавий-руҳий муҳит таъсирида вужудга келади. Содир этилаётган айрим жиноятларни таҳлил этадиган бўлсак, оиладаги нотинч муҳит ота ва ўғил ўртасида низо келиб чиқишига сабаб бўлган ва ўғилнинг отага қарата: «Менга ақл ўргатманг» деган жаҳломуз айтилган сўзи ота томонидан фарзанднинг пичоқланишига сабаб бўлган. Бу оилада тарбиянинг заифлиги, ота-оналарнинг ўз муаммолари сабабли келишолмай, оилада носоғлом муҳит яратгани ва фарзанд тарбиясига масъулиятсизлик билан қараётганидан далолат беради,

Ҳар бир хотин-қиз зўравонликсиз ҳаётда хавфсиз ва фаровон яшашга ҳақли. Унинг бу ҳуқуқларини паймол қилиш, тазйиқ ўтказиш қонун билан ҳимояланган.

Оилавий зўравонлик ҳолатлари аниқланганда суд амалиётида фуқаролар томонидан содир этилиши эҳтимоли кўп учрайдиган қасддан баданга оғир  (104-модда), ўртача оғир (105-модда) ёки енгил (109-модда) шикаст етказиш, қийнаш (110-модда), ўлдириш ёки зўрлик ишлатиш билан қўрқитиш (112-модда), жиноий равишда ҳомила тушириш (аборт) (114-модда), хавф остида қолдириш (117-модда), номусга тегиш (118-модда), аёлни жинсий алоқа қилишга мажбур этиш (121-модда), вояга етмаган ёки меҳнатга лаёқатсиз шахсларни, ота-онани моддий таъминлашдан бўйин товлаш (122-123-моддалар), никоҳ ёши тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузиш (1251-модда), тиланчилик қилиш (1271-модда), аёлни эрга тегишга мажбур қилиш ёки унинг эрга тегишига тўсқинлик қилиш (136-модда) каби қилмиш содир этган шахслар Жиноят кодексининг юқорида қайд этилган моддаларига асосан жавобгарликка тортиладилар.

 

Жўраев Мухаммади Мухитдинович

Жиноят ишлари бўйича

Мирзачўл туман судининг раиси

 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар