Телефонлар:
(0372) 312-21-11
(0372) 312-14-44
» » Мирзачўл тумани ҳокимлиги бошқарув аппарати ходимлари “Сиёсий (Маърифат) соат”ида фаол қатнашмоқда

Мирзачўл тумани ҳокимлиги бошқарув аппарати ходимлари “Сиёсий (Маърифат) соат”ида фаол қатнашмоқда

01 апрель 2022 йил
296
0

 

Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги томонидан ҳар ҳафтанинг жума куни республикамиздаги барча давлат фуқаролик хизматчилари учун онлайн шаклда “Сиёсий (Маърифат) соат”лари ташкил этиб келинмоқда.

Ушбу Сиёсий (Маърифат) соат”ларини тизимли ташкил этилишидан асосий мақсад: бугунги шиддат билан ўзгариб бораётган глабаллашув  шароитида мамлакатимизда ҳамда ҳорижда бўлаётган муҳим воқеъликлар ва жараёнлардан хабардор қилиш билан бирга, ҳафта давомида қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳияти, давлат фуқаролик хизматчиларининг сиёсий-маърифий билимларини ошириш, давлатимиз раҳбари ташаббуси билан амалга оширилаётган янги ислоҳотларнинг туб мазмун-моҳияти билан таништириш ҳисобланади.

Бугун ўтказилган тадбирда ҳам вазирликва идоралар, уларнинг ҳудудий бўлинмалари, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри, шунингдек, барча туман, шаҳар ҳокимликларидаги раҳбар ва масъул ходимлар иштирок этдилар.

Жумладан, Мирзачўл тумани ҳокимлиги ходимлари ҳам ушбу сиёсий-маърифат соатида фаол иштирок этдилар.

 

Мазкур ўқувни самарали ташкил этиш мақсадида Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги томонидан давлат хизматчилари малакасини ошириш юзасидан ишлаб чиқилган махсус портал - ilm.argos.uz платформаси ҳамда Агентликнинг YouTube видеохостингидаги расмий саҳифаси орқали томоша қилиш имконияти яратилган.

Ўқувларда ёритиладиган мавзулар дастлаб тегишли вазирлик ва идоралар масъул ходимларининг мавзу юзасидан тақдимотлари видео форматда қайд этилиб, тизимга юклаб борилади. Платформадан рўйхатдан ўтган давлат хизатчиси эса, ушбу видеоматериаллардан куннинг исталган вақтида бемалол фойдаланиш имкониятига эга бўладилар.

 

Ташкил этилган Сиёсий (Маърифат) соат”ларида сўзга чиққан асосий спикерлар қуйидаги масалалар юзасидан тингловчиларга тақдимотлар орқали батасил маълумотлар бериб ўтдилар:

1-Мавзу: Миллий манфаатлардан келиб чиққан ҳолда умумбашарий муаммоларга ёндашиш (Янги Ўзбекистоннинг 2022–2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегиясининг олтинчи йўналиши мазмун-моҳияти)

Маърузачи: Туляков Элдор Собиржонович - “Тараққиёт стратегияси” маркази директори;

2-Мавзу: Тошкент халқаро инвестиция форуми тафсилотлари

Маърузачи:  Элмуратов Ойбек Умурзакович - Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Хорижий инвестицияларни жалб этиш агентлиги директорининг  ўринбосари;

3-Мавзу: Ҳуқуқий саводхонлик (ҳафта давомида қабул қилинган  норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳияти)

Маърузачи: Ражабоев Дилмурод Кулдаш ўғли - Адлия вазирлиги бош маслаҳатчиси.

Шунингдек, ўқув соати давомида Ўзбекистон ва хориждаги муҳим жараёнлар ҳақида ҳам маълумот берилди.

 

 

Х.Шербекова

Мирзачўл тумани ҳокимлиги

матбуот хизмати раҳбари

 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар