Жиззах вилояти прокурори ёшлар билан учрашди
Жиззах вилояти прокурори Исломжон Эргашходжаев томонидан Мирзачўл туманидаги 2-сектор ҳудудида жойлашган “Боғбон” м.ф.й.да навбатдаги сайёр қабул ва ёшлар билан учрашув бўлиб ўтди.
Сайёр қабул аввалида, вилоят прокурори томонидан тумандаги 2-сектор ҳудудига қарашли маҳаллаларнинг ҳоким ёрдамчилари ва ёшлар етакчилари билан учрашиб, фаолиятларини янада жаддаллаштириш ва аҳоли фаровонлигини таъминлаш юзасидан тегишли кўрсатмалар берилди.
Қабулда 45 нафар фуқаролардан турли хил мазмундаги мурожаатлар келиб тушди. Шундан 15 та мурожаат жойида қаноатлантирилган бўлса, қолгани назоратга олинди.
Бундан ташқари, қабул давомида 4 нафар фуқароларга кредит маблағлари ҳисобига мотороллер, 4 нафарига иссиқхона қуриш учун субсидия ҳамда 10 нафарига нафарига имтиёзли кредит маблағлари ажратилиши тўғрисида сертификатлар топширилди.