Телефонлар:
(0372) 312-21-11
(0372) 312-14-44
» » Сайлов комиссиялари томонидан жисмоний ва юридик шахсларнинг шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш ҳамда сайлов комиссияларининг қарорлари устидан шикоятларни кўриб чиқиш тартиби

Сайлов комиссиялари томонидан жисмоний ва юридик шахсларнинг шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш ҳамда сайлов комиссияларининг қарорлари устидан шикоятларни кўриб чиқиш тартиби

13 апрель 2022 йил
230
0

Фуқароларнинг сайлов ҳуқуқи конституциявий-сийёсий ҳуқуқларидан бири бўлиб, уни бевосита ва билвосита чеклашга йўл қўйилмаслиги, бу борадаги муносабатлар Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодекси билан тартибга солинади.

Сайлов кодексининг 101-моддасига кўра, сайлов комиссиялари сайлов кампаниясини ўтказиш даврида жисмоний ва юридик шахсларнинг ушбу Кодекс талаблари бузилганлиги ёки сайловни ташкил этишнинг бошқа масалалари хусусида ўзига келиб тушган мурожаатларини ўз ваколатлари доирасида кўриб чиқиши, ушбу мурожаатлар бўйича текширувлар ўтказиши ва уч кунлик муддатда уларга ёзма жавоблар бериши, сайловга камида олти кун қолганида ёки овоз бериш куни келиб тушган мурожаатларни эса дарҳол кўриб чиқиб, жавоб қайтариши шартлиги, бундан сайлов комиссияларининг ҳаракатлари ва қарорлари устидан берилган шикоятлар мустасно эка.

Кодекснинг 102-моддасига кўра, номзод кўрсатган сиёсий партиялар органлари, номзодлар, ишончли вакиллар, кузатувчилар ва сайловчилар сайлов комиссияларининг қарорлари устидан ушбу қарорлар қабул қилинганидан кейин беш кун ичида судга шикоят қилиши мумкин.

Марказий сайлов комиссиясининг қарорлари устидан қарор қабул қилинганидан кейин беш кун ичида Ўзбекистон Республикаси Олий судига шикоят қилиниши мумкин. Шикоят келиб тушганидан кейин уч кун ичида, сайловга камида олти кун қолганида эса дарҳол кўриб чиқилиши кераклиги, шикоят берган шахслар шикоятни кўриб чиқишда бевосита иштирок этиш ҳуқуқига эга.

Ўзбекистон Республикаси Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодекс 27-моддаси биринчи қисмининг 3-бандида, маъмурий судлар сайлов комиссияларининг хатти-ҳаракатлари (қарорлари) юзасидан низолашиш тўғрисидаги ишларни ҳал қилиши, 30-моддаси биринчи қисмининг 2-бандида, Ўзбекистон Республикаси Олий суди биринчи инстанция суди сифатида Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси хатти-ҳаракатлари (қарорлари) юзасидан низолашиш ҳақидаги ишларни кўриб чиқиши белгиланган.

Шунга кўра, сайлов комиссияларининг хатти-ҳаракатлари (қарорлари) устидан маъмурий судларга, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси хатти-ҳаракатлари (қарорлари) устидан Ўзбекистон Республикаси Олий судига мурожаат қилиниши лозим бўлиши, Ўзбекистон Республикаси Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодекси 142-моддасига кўра, сайлов комиссиясининг хатти-ҳаракатлари (қарорлари) устидан берилган шикоят маъмурий суд томонидан шикоят берилган кундан эътиборан уч кундан кечиктирмай кўриб чиқилиши, агар сайловга олти кундан кам вақт қолган бўлса, дарҳол кўриб чиқилиши лозим. Шикоят суд томонидан аризачини ва тегишли сайлов комиссиясининг вакилини, шунингдек, прокурорни, агар шикоят аризачига эмас, балки бошқа фуқарога дахлдор бўлса, ўша шахсни ҳам чақирган ҳолда кўриб чиқилиши, бу шахсларнинг келмаслиги ишни кўриб чиқишга тўсқинлик қилмаслиги, суднинг ҳал қилув қарори чиқарилиши биланоқ дарҳол тегишли сайлов комиссиясига ва аризачига топширилиши, Кодекснинг 167-моддасига кўра, сайлов комиссияларининг хатти-ҳаракатлари (қарорлари) юзасидан низолашиш тўғрисидаги ишларга доир ҳал қилув қарорлари дарҳол ижро этилади.

Болиев Шарофиддин

Жиззах вилоят маъмурий суди судьяси 

 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар