Телефонлар:
(0372) 312-21-11
(0372) 312-14-44
» » Дунёнинг биринчи фазогири ёд этилди

Дунёнинг биринчи фазогири ёд этилди

12 апрель 2022 йил
378
0

Бугун 12 апрель -Бутун дунё фазогирлари куни,бугун -Гагарин дунёда биринчи бўлиб коинотга парвоз қилган кун.1961 йил 12 апрель куни "Бойқўнғир" космодромидан Ю.Гагарин "Восток" кемасида фазога муваффақиятли парвоз қилади.

Ушбу сана муносабати билан Гагарин шахримизда бўлиб ўтган тадбирга вилоят рус миллий маданияти маркази раиси ўринбосари Юрий Владимирович Сторожук,вилоят корейс миллий маданият маркази раисаси Джанна Борисовна Тангирқуловна, вилоят қирғиз миллий маданият маркази раиси ўринбосари Тўйчи Исмоилов,вилоят тожик миллий маданият маркази раиси Абдукарим Шариповлар ташриф буюришди. Тадбир аввалида тадбир иштирокчилари Гагарин хайкали пойига гул қўйиб дунёнинг биринчи фазогирини ёд этишди.

Мехмонларга 1-умумтаълим мактабининг катта ўқитувчиси И.Авдеева, Ёшлар иттифоқи туман кенгаши раҳбари Х.Шербекова, Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси раҳбари Ш.Абдураҳимовлар хамкорлик қилишди.Тадбир иштирокчилари Ю.А.Гагарин хайкали ,"Фазогирлар" музейидаги космонавтикага оид жихозлар билан яқинроқдан танишди .Мирзачўл тумани ХТБ га қарашли 1-умумтаълим мактабининг катта ўқитувчиси Ирина Генриховна Авдеева тадбир қатнашчиларига фазогирлар музейидаги барча экспонатлар ҳақида бирма-бир маълумотлар бериб ўтди.

 

Тадбирга Мирзачўл тумани ахолиси вакиллари, мактабгача таълим муассасалари тарбияланувчилари хам саёҳат қилишди. Тадбирга келганлар туман Маданият бўлими биносида жойлашган "Фазогирлар музейи "билан бирга "Мирзачўл ўлкашунослик музейи"ни ҳам томоша қилишиб Мирзачўл тумани тарихи хақида хам маълумотларга эга бўлишди.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар