Телефонлар:
(0372) 312-21-11
(0372) 312-14-44
» » Хотин-қизлар муаммолари ҳал этилмоқдами...?

Хотин-қизлар муаммолари ҳал этилмоқдами...?

23 апрель 2022 йил
695
0

Мамлакатимизда ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли, шу жумладан, хотин-қизлар турмуш шароитини яхшилаш, ҳаёти фаровонлигини ошириш давлатимиз сиёсатининг устувор йўналишларидан бири айланди. Натижада бугунги кунда кам таъминланган, боқувчисини йўқотган, тақдир тақозоси билан қийин аҳволга тушиб қолган аёллар муаммоларини ҳал этиш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлар борасида кенг-кўламли ишлар олиб борилмоқда. Хусусан, давлатимиз раҳбари раислигида бўлиб ўтган хотин-қизларнинг муаммоларини ҳал қилиш ва уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш масалалари муҳокамаси юзасидан видеоселектор йиғилишларида бу борадаги муаммолар чуқур таҳлил этилмоқда ва вазифалар белгилаб берилмоқда. Хўш, бугунги кунда вилоятда аёлларни иш билан таъминлаш, ижтимоий қўллаб-қувватлаш, уларга тиббий ва психологик ёрдам қамровини кенгайтириш ва бошқа йўналишларда қандай ишлар бажарилмоқда?

Мирзачўл туманидаги 2-сектор худудида жойлашган "Боғбон" қишлоқ фуқаролар йиғинида аёллар муаммоларини ўрганиш ва унинг ечимини топиш бўйича сайёр қабул бўлиб ўтди. Қабулни туман ҳокими ўринбосари Д.С.Мавлонова, мутахассиси У.Жўлбоева, маҳалла хотин-кизлар фаоли С.Туймурадовалар ўтказди.

 Қабулда хотин-қизларнинг муаммоларини тизимли ҳал этиш ва уларни дафтардан чиқариш бўйича белгиланган чора-тадбирлар асосида уларнинг бандлиги таъминланиши ва манзилли кўмак кўрсатилиши таъкидланди. “Аёллар маслаҳат кенгашлари”да адлия, суд, прокуратура органлари билан биргаликда аёлларга ҳуқуқий маслаҳатлар бериб борилаётганлиги айтиб ўтилди. Хусусан бугунги суҳбатда аниқланган муаммолар ва камчиликлар, таклифлар юзасидан зарур чора-тадбирлар белгиланди ва мутасаддилар белгиланиб, ижрога қаратилди.

Мирзачўл туман ҳокимлиги

Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар