Телефонлар:
(0372) 312-21-11
(0372) 312-14-44
» » ФУТБОЛ ВА МИНИ ФУТБОЛ бўйича ДХХ Раиси кубоги давом этмоқда

ФУТБОЛ ВА МИНИ ФУТБОЛ бўйича ДХХ Раиси кубоги давом этмоқда

27 апрель 2022 йил
319
0

 

Жорий йилнинг апрел ойидан бошлаб Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида футбол ва мини-футбол бўйича ДХХнинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳар бошқармалари бошлиқлари кубогининг саралаш босқичи ўтказилмоқда.

Жумладан, Мирзачўл туманида ҳам куни кеча Алпомиш ўйингоҳида футбол майдонидаги саралаш баҳсларида туман сектор маҳаллалари ёшлари ўзаро беллашдилар.

Туманнинг 12 та маҳалласидаги 16-30 ёш оралиғидаги ёшлардан иборат жамоалар гуруҳларга бўлинган ҳолда майдонда тўп суришмоқда. Ушбу мусобақалар ёшларимизнинг ўз иқтидорларини намойиш этишлари учун яна бир имконият саналади.

Таъкидлаш лозимки, ДХХ Раиси кубогини ўтказишдан кўзланган мақсад ёшлар орасида спортни оммалаштириш ва соғлом турмуш тарзини тарғиб қилишдан иборатдир.

Мирзачўл туман ҳокимлиги
Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар