Телефонлар:
(0372) 312-21-11
(0372) 312-14-44
» » Президентнинг ПҚ-143-сон қарори қабул қилинди

Президентнинг ПҚ-143-сон қарори қабул қилинди

26 апрель 2022 йил
458
0

 

Президентнинг 26.02.2022 йилдаги “Чарм-пойабзал ва мўйначилик соҳаларида тайёр маҳсулот ишлаб чиқаришни қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-143-сон қарори қабул қилинди.

 

       Ҳужжат билан юқори қўшилган қийматли тайёр чарм-пойабзал маҳсулотларини ишлаб чиқаришни жадаллаштириш, 2026 йилга қадар маҳсулотлар экспортини 2,8 бараварга кўпайтириш вазифаси қўйилмоқда.Қорақалпоғистон ва вилоятларнинг туман (шаҳар)ларида терини қайта ишлашга ихтисослашган кичик саноат зоналари ҳамда тайёр чарм-пойабзал ва мўйна маҳсулотларини ишлаб чиқаришга ихтисослашган КСЗ ташкил этилади.

 Бунда, белгиланишича:

  • КСЗни ташқи муҳандислик-коммуникация тармоқлари билан таъминлаш учун 2022-2023 йилларда Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастури доирасида мазкур мақсадлар учун назарда тутилган маблағлар ҳисобидан 90 млрд сўм маблағ ажратилади;
  • лойиҳа-смета ҳужжатларига асосан ташқи инфратузилмани қуриш-таъмирлаш учун маблағлар етишмаган лойиҳалар бўйича уларни қуриш-таъмирлаш билан боғлиқ қўшимча харажатлар, хусусан:

- электр энергия ва газ тармоқлари бўйича - "Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ ва унинг ҳудудий филиаллари ҳамда "Ҳудудгазтаъминот" АЖ ўз маблағлари;

- ичимлик ва оқова сув тармоқлари ҳамда автомобиль йўллари бўйича - Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар Кенгашларининг қарорларига асосан тегишлилик бўйича Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар маҳаллий бюджетларининг қўшимча манбалари ҳисобидан қопланади.



Азиз АМИНОВ

Мирзачўл туман

Адлия бўлими бошлиғи

 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар