Телефонлар:
(0372) 312-21-11
(0372) 312-14-44
» » ЯНГИ ТРАНСПОРТ ВОСИТАЛАРИ УЧУН ИМПОРТ БОЖХОНА БОЖЛАРИ СТАВКАЛАРИ ЎЗГАРТИРИЛДИ

ЯНГИ ТРАНСПОРТ ВОСИТАЛАРИ УЧУН ИМПОРТ БОЖХОНА БОЖЛАРИ СТАВКАЛАРИ ЎЗГАРТИРИЛДИ

28 апрель 2022 йил
453
0

 

 

Президентнинг 21.02.2022 йилдаги “Автотранспорт воситаларининг ички бозорини ривожлантиришни рағбатлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-137-сон қарори қабул қилинди.

 

Ҳужжат билан Импорт божхона божлари ставкаларига (Президентнинг 29.06.2018 йилдаги ПҚ-3818-сон қарорига 1-илова) ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

Шундай қилиб, 2022 йил 22 февралдан бошлаб Ўзбекистон божхона чегарасидан олиб ўтиш вақтида ишлаб чиқарилганига бир йилдан ошмаган янги транспорт воситалари учун божхона божи ставкаси икки баробарга пасайтирилди. 2023 йил 1 январдан эса двигатель ҳажми (куб.см) учун ҳисобланадиган божхона божининг хос ставкаси хос ставканинг пасайтирилган суммасига нисбатан 17-50%га пасайтирилади.

Бошқа барча янги транспорт воситалари учун божхона божи ставкалари ўзгаришсиз қолдирилмоқда. Республика божхона чегарасидан олиб ўтиш вақтида ишлаб чиқарилганига 1 йилдан 3 йилгача бўлган транспорт воситалари шулар жумласига киради.

Мисол: Renault KWID MT5/0,8L (двигатель ҳажми – 800 куб.см)нинг ўртача қиймати $7 000 миқдорида бўлганда:

  • амалдаги бож ставкасида (30%+1,8 см3) $3 540 га тенг бўлади;
  • 2022 йил 22 февралдан бошлаб бож ставкасида (15%+0,8 см3) $1 690 га тенг бўлади;
  • 01.2023 йилдан бошлаб бож ставкасида (15%+0,4 см3) $1 370 га тенг бўлади.

 

Натижада, божхона ва бошқа мажбурий тўловларни ҳисобга олган ҳолда Renault KWID MT5/0,8L автомобилининг қиймати тахминан:

  • амалдаги ставкада - $12 893;
  • 2022 йил 22 февралдан - $10 765 (-16,5%);
  • 01.2023 йилдан - $ 10 398 (-19,4%) ни ташкил қилади.

 

Азиз АМИНОВ

Мирзачўл туман

Адлия бўлими бошлиғи

 

 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар