Телефонлар:
(0372) 312-21-11
(0372) 312-14-44
» » Савдо-саноат палатаси Жиззах вилоят ҳудудий бошқармаси бошлиғи Мирзачўлда тадбиркорлар билан учрашди

Савдо-саноат палатаси Жиззах вилоят ҳудудий бошқармаси бошлиғи Мирзачўлда тадбиркорлар билан учрашди

28 апрель 2022 йил
423
0
Маълумки, Давлатимиз раҳбари томонидан кейинги пайтларда видеоселектор йиғилишлари ва учрашувларда тадбиркорлик фаолиятига аралашувларни қисқартириш, субсидиялар олиш жараёнини осонлаштириш бўйича ҳам кўплаб кўрсатмалар берилиб келинмоқда. Бундан ташқари, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик мамлакатимиз иқтисодиётининг устувор йўналиши этиб белгиланган.

Ушбу топшириқлар ижроси юзасидан вилоят ҳокимнинг биринчи ўринбосари А.Мустанов томонидан жорий йилнинг 26 апрелдаги  “Жиззах шаҳри ва барча туманлардаги тадбиркорлик субъектларининг муаммоли масалалари ва таклифларига ечим топиш бўйича учрашиш” графигига асосан бугун Мирзачўл туманида  Савдо-саноат палатаси Жиззах вилоят ҳудудий бошқармаси бошлиғи А.Рахмонқулов, туман ҳокимининг биринчи ўринбосари М.Маллаев, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлими ходимлари, вилоят ва тумандаги банк бошқарувчилари ҳамда бошқа ташкилотлар иштирокида бўлиб ўтган учрашувда 80 нафардан зиёд тадбиркорлар иштирок этишди.

Мулоқотда тадбиркорларнинг фаолиятида дуч келаётган муаммоларни, таклиф ва мулоҳазалари тадбирда иштирок этаётган мутасаддилар ва масъул раҳбарлар иштирокида муҳокама қилинди. Тадбиркорларнинг 15 дан зиёд таклиф ва муаммолари эшитилиб, мурожаатларнинг 7 таси жойида ҳал этилди, баъзиларига хуқуқий тушунтиришлар берилган бўлса, қолган 8 таси ижро учун масъулларга йўналтирилиб,  зарур чора-тадбирлар белгилаб олинди. Тадбиркорларни қизиқтирган саволларига масъул мутасаддилар томонидан жавоб берилди.

Ҳозирда ҳудудларда ишлаб чиқаришнинг муттасил ўсишини таъминлаш, тадбиркорлик субъектлари томонидан ишлаб чиқариладиган маҳсулотлар кўламини кенгайтириш,  хусусий сектор томонидан кўрсатиладиган хизматлар сонини ошириш, тадбиркорлик субъектлари фаолиятини қўллаб-қувватлашда уларнинг кредит маблағлари олишларини осонлаштириш, солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар ҳажмини камайтириш, давлат бошқарув ва хўжалик органларининг тадбиркорлик субъектлари фаолиятига ҳар қандай аралашувларига кескин чек қўйиш бугунги давр талабидир.  

Ўтказилган учрашувда тадбиркорларни қўллаб-қувватлаб, келгусида уларнинг  янада ривожланишига шарт-шароитларни яратиш, янги тадбиркорлик субъектларини ташкил этиш, фаолият кўрсатмаётганларига кўмаклашиш ҳамда фаолиятини тиклаш, тадбиркорларнинг муаммоларини ечиш ва таклифларини амалга ошириш бўйича тизимли ишларни йўлга қўйиш асосий вазифа қилиб олиниб,  бўш турган бинолардан самарали фойдаланиш, бўш турган ер майдонларини "E-auksion" савдоси орқали сотилишини таъминлаш каби ўта муҳим ва долзарб бўлган вазифаларни амалга ошириш юзасидан ҳам тегишли топшириқлар берилди.

Мулоқот давомида тадбиркорлар фаолиятида учраётган тўсиқлар, қатор муаммо ва камчиликларни бартараф этишга алоҳида эътибор қаратилиб, тадбиркорларнинг ташаббуслари ва лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш юзасидан тегишли чора-тадбирлар белгиланди.

Тадбирда Савдо-саноат палатаси Жиззах вилоят ҳудудий бошқармаси томонидан тадбиркорларга кўрсатиладиган хизматлар ва амалдаги қонунчиликда тадбиркорлик субъектларига берилган имтиёзлар тўғрисида ҳам тушунчалар бериб ўтилди.

Савдо-саноат палатаси Жиззах вилоят

ҳудудий бошқармаси матбуот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар