Телефонлар:
(0372) 312-21-11
(0372) 312-14-44
» » Мирзачўл туманида Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайлови жорий йилнинг 18 май куни давом этади

Мирзачўл туманида Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайлови жорий йилнинг 18 май куни давом этади

13 май 2022 йил
556
0

 

Жорий йилнинг 18 май куни қуйидаги:

 - “Мустақиллик” маҳалла фуқаролар йиғинида соат 9-00 да Янгидала маданият маркази биносида.

 - “Ержар” маҳалла фуқаролар йиғинида соат 9-00 да Ўзбек-Қозоқ миллий драмма театри биносида.

 - “Ғалаба” маҳалла фуқаролар йиғинида соат 9-00 да 11-умумтаълим мактаби биносида.

 - “Тошкент” қишлоқ фуқаролар йиғинида соат 9-00 да Мирзачўл касб-ҳунар мактаби биносида “Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайлови” ўтказилади.

Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) лавозимига номзодлар

 

“Мустақиллик” маҳалла фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) лавозимига

НОМЗОДЛАР

Оналбаева Гулнора Бахтияровнанинг таржимаи ҳоли

Оналбаева Гулнора Бахтияровна 1967 йилда туғилган, миллати-ўзбек, маълумоти - олий, мутахассислиги мактабгача педагогика ва психология ўқитувчиси.

Меҳнат фаолиятини 1988 йилда Мирзачўл тумани “Булдиршин” мактабгача таълим муассасаси тарбиячиси вазифасидан бошлаган. Давлат корхона ва ташкилотларида  йилдан ортиқ ишлаган, шундан 12 йил турли раҳбарлик лавозимларида меҳнат қилган.

Ҳозирги кунда Халқ депутатлари Мирзачўл туман Кенгаши депутати. “Мустақиллик” маҳалласида 50 йилдан буён доимий яшайди

Мардонов Ғайрат Раджабовичнинг таржимаи ҳоли

 

Мардонов Ғайрат Раджабович 1981 йилда туғилган, миллати-ўзбек, маълумоти - олий, мутахассислиги касбий таълим (телекоммуникация).

Оилали, 3 нафар фарзанди бор. 2004 йилда Самарқанд алоқа касб-ҳунар коллежи ўқитувчиси вазифасида меҳнат фаолиятини бошлаган. Давлат корхона ва ташкилотларида 18 йилдан ортиқ турли лавозимларида меҳнат қилган.

Ҳозирги кунда Мирзачўл тумани ҳокимлиги қишлоқ хўжалиги масалалари бўйича бош мутахассиси лавозимида фаолият кўрсатиб келмоқда. “Мустақиллик” маҳалласида 13 йилдан буён доимий яшайди.

 

“Ержар” маҳалла фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) лавозимига

НОМЗОДЛАР


Сувонқулов Шавкат Абдурашидовичнинг таржимаи ҳоли

 

Сувонқулов Шавкат Абдурашидович 1974 йилда туғилган, миллати-ўзбек, маълумоти - олий, мутахассислиги муҳандис-технолог.

Оилали, 4 нафар фарзанди бор. 1996 йилда Мирзачўл туман "Дўстлик" маҳалла фуқаролар йиғини котиби вазифасида меҳнат фаолиятини бошлаган. Давлат корхона ва ташкилотларида 26 йилдан ортиқ ишлаган, шундан 12 йил турли раҳбарлик лавозимларида меҳнат қилган.

Ҳозирги кунда Мирзачўл тумани “Тоза ҳудуд” давлат унитар корхонаси бошлиғи лавозимида фаолият кўрсатиб келмоқда. “Ержар” маҳалласида 45 йилдан буён доимий яшайди.

 

Саримсаков Закир Нематовичнинг таржимаи ҳоли

 

Саримсаков Закир Нематович 1965 йилда туғилган, миллати-ўзбек, маълумоти - олий, мутахассислиги инженер-гидротехник.

 

Оилали, 3 нафар фарзанди бор. 1987 йилда Зафаробод тумани “Уч қахрамон” давлат хўжалиги ишчиси вазифасида меҳнат фаолиятини бошлаган. Давлат корхона ва ташкилотларида 35 йилдан ортиқ турли лавозимларида меҳнат қилган.

 

Ҳозирги кунда “Ержар” маҳалла фуқаролар йиғини маҳалла фаоли. “Ержар” маҳалласида 14 йилдан буён доимий яшайди.

“Ғалаба” маҳалла фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) лавозимига

НОМЗОДЛАР


Хакимов Тухтасин Эшмоновичнинг таржимаи ҳоли

 

Хакимов Тухтасин Эшмонович 1965 йилда туғилган, миллати-ўзбек, маълумоти - олий, мутахассислиги рус тили ва адабиёти ўқитувчиси.

Оилали, 8 нафар фарзанди бор. 1989 йилда Самарқанд вилояти Булунғур тумани 8-мактаб ўқитувчиси вазифасида меҳнат фаолиятини бошлаган. Таълим тизимида 35 йилдан ортиқ меҳнат қилган.

Ҳозирги кунда Жиззах давлат педагогика институти ҳузуридаги Мирзачўл агросанаот техникумининг ўқув бўлими услубчиси лавозимида фаолият кўрсатиб келмоқда. “Ғалаба” маҳалласида 20 йилдан буён доимий яшайди.

Қобилова Холбибининг таржимаи ҳоли

 

Қобилова Холбиби 1960 йилда туғилган, миллати-ўзбек, маълумоти-олий, мутахассислиги ўқитувчи.

 

Меҳнат фаолиятини 1981 йилда Зафаробод туман 2-мактаби ўқитувчиси вазифасидан бошлаган. Таълим тизимида 40 йилдан ортиқ ишлаган, шундан 15 йил раҳбарлик лавозимларида меҳнат қилган.

 

Ҳозирги кунда Мирзачўл тумани халқ таълими бўлими услубчиси лавозимида фаолият кўрсатиб келмоқда. Маҳаллада 22 йилдан буён доимий яшайди.

 

“Тошкент” қишлоқ фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) лавозимига

НОМЗОДЛАР

Ачилов Дилшод Абдумаликовичнинг таржимаи ҳоли

 

Ачилов Дилшод Абдумаликович 1985 йилда туғилган, миллати-ўзбек, маълумоти - олий, мутахассислиги ноорганик моддалар ишлаб чиқариш, кимё ўқитувчиси.

Оилали, 3 нафар фарзанди бор. 2007 йилда “Тошкент” қишлоқ фуқаролар йиғини ҳудудидаги 13-умумтаълим мактаби ўқитувчиси вазифасида меҳнат фаолиятини бошлаган. Таълим тизимида 15 йилдан ортиқ меҳнат қилган.

Ҳозирги кунда Мирзачўл тумани 13-умумтаълим мактаби маънавий-маърифий ишлари бўйича директор ўринбосари лавозимида фаолият кўрсатиб келмоқда. “Янгилада” қишлоқ фуқаролар йиғинида 15 йилдан буён доимий яшайди.

Аскарова Раънохон Мирзакамоловнанинг таржимаи ҳоли

 

Аскарова Раънохон Мирзакамоловна 1964 йилда туғилган, миллати - ўзбек, маълумоти - олий, мутахассислиги француз ва испан тиллари ўқитувчиси.

 

Оилали, 4 нафар фарзанди бор. 1986 йилда Зарбдор тумани 21-мактаби ўқитувчиси вазифасида меҳнат фаолиятини бошлаган. Таълим тизимида 35 йилдан ортиқ меҳнат қилган.

 

Ҳозирги кунда Мирзачўл тумани 13-умумтаълим мактаби ўқитувчиси лавозимида фаолият кўрсатиб келмоқда. “Тошкент” қишлоқ фуқаролар йиғинида 9 йилдан буён доимий яшайди.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар