"Янги Ўзбекистоннинг-ибратли оиласи" ғолиблари аниқланди...
Ниҳоят танловнинг ҳаяжонли дақиқалари келди. Ҳакамлар ҳайъати томонидан 1-, 2-, 3-ўрин соҳиблари аниқланди ва тақдирландилар. Унга кўра:
3-ўрин: Мирзачўл тумани Насиба ва Улуғбек Жайнақовлар оиласи;
2-ўрин: Жиззах Шаҳар Санобар ва Исомиддин Юсуповлар оиласи;
1-ўрин: Ш.Рашидов тумани Хосият ва Равшан Фозиловлар оиласи ғолибликни қўлга киритдилар.
Ғолиблар, 1 -ўрин соҳиблари меҳнатга ҳақ тўлашнинг миқдори бўйича 15 баравари, 2-ўрин 10 баравари ва 3-ўрин 7 баравари пул мукофотлари махсус сертификатини қўлга киритдилар. Шунингдек, диплом ва қимматбаҳо совғалар эгаси бўлишди.
Танловнинг мақсади, мамалакатимиз ибратли оилаларининг ижтимоий фаоллигини ошириш, ёш авлодни жамият олдидаги маъсулиятини ҳис қиладиган, миллий ва умуминсоний қадриятларга, катталарга ва ёш авлод вакилларига ҳурмат, Ватанга муҳаббат руҳида тарбиялаш ишларига муносиб ҳисса қўшиб келаётган ташаббускор, ибратли оилаларни муносиб тақдирлашдир.
https://t.me/oilaxotinqizlar