Телефонлар:
(0372) 312-21-11
(0372) 312-14-44
» » БАРАКАЛИ ПИЛЛА ХИРМОНИ

БАРАКАЛИ ПИЛЛА ХИРМОНИ

23 май 2022 йил
290
0

Пилла – 2022

Бир тонна пилладан 350 килограмм ипак, 20 минг метр адрас, 13 минг метр атлас олиш мумкинлигини, умуман, пилла толасидан ўнлаб турдаги маҳсулот тайёрланишини яхши англаган пиллакорларимиз бу йил ҳам самарали меҳнат қилишмоқда.
Пилла – йилнинг биринчи ҳосили. Жорий йилда туманимиз пиллакорлари 66 тонна пилла ҳосили етиштиришади. “Ал Аббос Silk” масъулияти чекланган жамияти билан тўғридан-тўғри шартнома тузган туман пиллакорларига 1158 қути ипак қурти тарқатилган бўлиб, пиллаларни фермер хўжаликлари парвариш қилишяпти, Ипак йўли қишлоқ фуқаролар йиғинида янги тутзор барпо этилганлиги ҳам мавсумга алоҳида барака бағишламоқда.
Ипак қурти парвариши олдидан фермер хўжаликларининг ипак қурти боқувчиларига ҳар бир қутиисига 250 минг сўмдан бўнак пуллари тарқатилди. Бир ойлик ипак қурти боққан пиллакорнинг меҳнат дафтарчасига бир йиллик иш стажининг ёзилиши сабаб ҳам ўз ҳохиши билан қисқа муддатли мавсумда оиласига барака киритиш истагидаги хонадонлар кўпчиликни ташкил этдилар.


Жумладан, “Пахтазор” шаҳарча фуқаролар йиғинида яшовчи Усмоновлар оиласи ҳар йили ипак қурти парвариши мавсумида бамаслаҳат иш тутиб, ипак қурти олиб парваришлашади. Ипак қурти парвариши агротехникасини тўлиқ ўзлаштириб олишган Усмоновлар оиласи бу йил ҳам худуддаги “Ровот” фермер хўжалиги билан келишган ҳолда 4,3 қути ипак қурти олиб, ўзларининг бой тажрибаси ва мутахассислар маслаҳатига таянган ҳолда парваришлашди. Бугун қилинган самарали меҳнатларининг маҳсулини кўриб, уларнинг ипак қуртидан етиштирган “кумуш тола”си 244 кг режани амалда 20 кг ортиғи билан 264 килограмм тош босди.

 
Туманимиз пиллакорлари етиштирилган ҳосилни эл хирмонига топширишни бошлаб юбордилар. Шунингдек, “Янги дала” СИУдаги “Шавкатли юрт” МЧЖ 46 кг ўрнига 50 кгдан хирмонга пилла топшириб, туманда биринчи бўлиб шартнома режасини ошириб бажарди.

Шунингдек, “Янгидала” СИУдаги “Самарқандлик Ином” фермер хўжалиги, Қўлдошевлар оиласи 103 кг пилла топшириб, режани бажарган бўлса, Ўзбекистон СИУ ҳудудида фаолият олиб бораётган “Олтин қўллар шодаси” фермер хўжалиги 3,5 қутидан 194 кг, “Рустамов Бахтиёр” фермер хўжалигидан Рустамова Лола 2,1 қутидан 118 кг, “Ҳосил бобо” фермер хўжалигидан Деҳқонов Нодир 2,1 қутидан 118 килограммдан “кумуш тола” етиштириб, ҳосил топширишдилар. Бу каби илғорларни қанча санасак саноғи ошадики, асло камаймайди. Нозик ва масъулиятли пиллачилик мавсумида йилдан йилга, босқичма-босқич ўз тажриба, малакаларини ошириб бораётган пиллакорларимиз ипак қуртидан юқори ҳосил олишга эришаётгани қувонарлидир.
Туманда пилла топшириш давом этмоқда. Айни пайтда фермер хўжаликлари ва пилла боқувчи заҳматкашларимиз ана шу қизғин меҳнат жараёнида фаол иштирок этмоқдалар.


Мирзачўл туман ҳокимлиги ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар