Мирзачўлда “Бўш иш ўринлари” меҳнат ярмаркаси ўтказилди
Жиззах вилояти, Мирзачўл туманида вилоят ва туман Прокуратураси, туман ҳокимлиги, МИБ, Арнасой, Дўстлик хамда Мирзачўл туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказлари ташаббуси билан “Маданият маркази” биносида ўтказиладиган худудлардаги ишсиз аҳоли учун ихтисослаштирилган “Бўш иш ўринлари” меҳнат ярмаркаси ўтказилди.
Ярмаркада Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази хамда бир катор корхона ва ташкилотлар, МФЙ ва ҚФЙлар хамда тумандаги ишсиз фуқаролар иштирок этишди.
Ярмарка қатнашчиларига зарур ижтимоий шарт шароитлар яратилди, корхоналарда, кичик бизнес соҳасида ва уй шароитида меҳнат қилаётган миллий ҳунармандчилик маҳсулотлари кўргазмаси ташкил этилди.
Мирзачўл туманидаги бугунги бўлиб ўтган ярмаркада Ўзбекистон Республикаси “Ахолини иш билан таъминлаш тўғрисида”ги Қонуни хамда Меҳнат Кодекси бўйича маслаҳат бериш бурчаклари, Бўш ишчи ўринлари бўйича стендлар ташкил этилди. Ярмаркада 68 та корхона ва ташкилотлар ўзларида мавжуд 257 та ишчи ўринлари билан иштирок этдилар.
Ярмаркада 2-сектор худуди Ержар МФЙ, Боғбон ҚФЙ, Мирзадала ШФЙлардан мурожаат қилган 34 нафар фуқаролардан 11 нафари ўз сохалари бўйича ўзларига маъқул бўлган иш билан таъминланди, 14 нафар фуқаро Мирзачўл касб хунарга ўқитиш мактабига ўқишга йўлланма асосида юборилди.
Ярмаркада ишга жойлашган фуқаролардан 5 нафари ёшлар, 3 нафари аёлларни ташкил этди.
Ярмаркада Ўзбекистон Республикаси “Ахоли бандлиги тўғрисида”ги Қонуни ва Меҳнат Кодекси бўйича мурожаат қилган 9 нафар ишсиз фукароларга меҳнат қонунчилиги бўйича амалий маслаҳатлар берилди шундан 3 нафарини ёшлар ташкил этади.
Шунингдек, Меҳнат ярмаркасида қатнашган фуқароларга аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисидаги Қонун асосида оилавий тадбиркорликни йўлга қўйиш бўйича ҳам йўл-йўриқ ва маслаҳатлар берилди.
Мирзачўл туман ҳокимлиги ахборот хизмати