Телефонлар:
(0372) 312-21-11
(0372) 312-14-44
» » Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 20 апрелдаги ПФ-113-сон Фармони амалда

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 20 апрелдаги ПФ-113-сон Фармони амалда

30 май 2022 йил
394
0

 

Ўзбекистон Республикасида давлат хизматларини кўрсатишда бюрократизм, сансалорлик ва бошқа маъмурий тўсиқларни бартараф этиш, эскирган ва замон талабларига мос келмайдиган тартиб-таомилларни тубдан қисқартиришга қаратилган тизимли ишлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, аҳоли ва тадбиркорлик субъектлари томонидан 73 турдаги маълумотнома ва ҳужжатлар тақдим этилиши талаби бекор қилиниб, давлат органлари томонидан ушбу маълумотларни «Электрон ҳукумат» тизими идоралараро интеграциялашув платформасидан фойдаланган ҳолда олиш тизими жорий этилди.

Шу билан бирга, аҳолига давлат хизматларини қулай ва осон шаклларда кўрсатиш кўламини ошириш ва фуқароларнинг идорама-идора сарсон бўлиб юришининг олдини олиш, давлат органлари ахборот тизимида мавжуд маълумотларни ишончли ҳимоя қилиш бўйича ишларни изчил давом эттириш зарур.

Жисмоний ва юридик шахслар учун давлат хизматлари кўрсатиш кўламини ошириш, аҳолининг масофадан туриб электрон давлат хизматларидан мустақил фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш, шунингдек, бу борада барча учун тенг шароитларни яратиш орқали инклюзив муҳитни шакллантириш мақсадида 2022 йил 1 августдан бошлаб: давлат хизматларидан фойдаланиш учун шахсни идентификациялашнинг мавжуд тизим ва воситаларига қўшимча равишда жисмоний шахсни идентификациялашнинг Мобил-ID тизими жорий этилади

Мобил-ID тизими ёрдамида идентификациядан ўтиш учун фуқаро томонидан ЯИДХПнинг мобил иловасидан фойдаланилганда масофадан биометрик идентификациялаш (Face-ID) усули ёки ID-картадаги электрон рақамли имзо қўлланилади ҳамда мобил телефон рақами ЯИДХПдаги шахсий кабинетга бепул боғланади.

бевосита Марказлар ёки нотариал идора орқали фуқароларни Мобил-ID тизимига идентификация қилиш 2022 йил 31 декабрга қадар тўлов ундирилмасдан, 2023 йил 1 январдан бошлаб базавий ҳисоблаш миқдорининг 2 фоизи миқдорида бир марталик тўлов ундирилган ҳолда амалга оширилади.

Мобил-ID тизими фойдаланувчилари электрон рақамли имзони қўлламаган ҳолда барча давлат хизматларидан (бундан молиявий хизматлар мустасно) фойдаланиши мумкин;

фуқаронинг ЯИДХПдаги шахсий кабинетига юбориладиган барча хабарномалар унинг хоҳишига кўра ва белгиланган тўловлар асосида Мобил-ID тизими орқали идентификацияланган мобил телефон рақамига SMS-хабар шаклида юборилади.

Мобил-ID тизимини жорий қилиш ва келгусида техник қўллаб-қувватлаш билан боғлиқ харажатлар Адлия вазирлигининг Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармаси ҳамда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан тенг миқдорда ёхуд қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилади.

Адлия вазирлигининг келгуси беш йилликдаги устувор фаолият йўналишлари этиб аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига давлат хизматлари кўрсатиш бўйича вазифаларни амалга оширишда

«Давлат хизматларини кўрсатишда фуқаро эътибор марказида» (Citizen — centric service) тамойили асосида давлат хизматлари кўрсатиш миллий тизимини модернизация қилиш,

марказлар фаолиятида қўлланилаётган ахборот-коммуникация технологиялари имкониятларини кенгайтириш, аҳолининг электрон давлат хизматларидан фойдаланиш даражасини кескин ошириш ҳамда иш юритишни «қоғозсиз» тамойил асосида олиб бориш;

бизнес жараёнларини модернизациялаш усуллари (Business Process Reengineering) асосида ҳар бир давлат хизматини мақбуллаштириш, шу жумладан муддатлар ва талаб этиладиган ҳужжатлар сонини максимал даражада қисқартириш орқали «бир дарча» тамойилини амалиётга тўлиқ татбиқ этиш;

ижтимоий-иқтисодий ва технологик ривожланишнинг жорий ҳолати, аҳоли ва тадбиркорлик субъектларининг эҳтиёжи ва талабларидан келиб чиқиб давлат хизматларининг янги турларини йўлга қўйиш ҳамда ўз аҳамиятини йўқотган давлат хизматларини бирлаштириш ёки бекор қилиш;

жисмоний имконияти чекланган ва ногиронлиги бўлган шахсларга давлат хизматларини кўрсатишда инклюзив муҳитни яратиш;

давлат органларининг ташаббуси асосида проактив давлат хизматлари ҳамда битта сўров бўйича ўзаро боғлиқ композит давлат хизматлари кўрсатиш амалиётини кенгайтириш;

ўзига ўзи хизмат кўрсатиш учун зарур шарт-шароитлар яратиш, аҳоли ва тадбиркорлик субъектларининг давлат хизматларидан мустақил фойдаланиш кўникмаларини ошириб бориш белгиланди.

Хизматлар кўрсатиш сифатини ошириш, фуқаролар ва хусусий секторга янада қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида 2022 йил 1 сентябрдан бошлаб қуйидаги нодавлат ташкилотларга «Электрон ҳукумат» тизими орқали олиниши мумкин бўлган маълумотлардан фойдаланиш имконияти яратилади.

тижорат банклари;

телекоммуникация ташкилотлари;

хусусий тиббиёт муассасалари;

нодавлат таълим ташкилотлари;

суғурта ташкилотлари.

 «Электрон ҳукумат» тизимидан фойдаланишга рухсат берилган нодавлат ташкилотлар шахсга доир маълумотларни ҳимоя қилиш ҳамда учинчи шахсларга маълум қилмаслик бўйича зарур ташкилий ва техник чораларни кўриши шарт. Бунда, шахсга доир маълумотлар тўғрисидаги қонунчилик талабларига риоя этиш тегишли лицензиянинг талаб ва шартларидан бири ҳисобланади.

 

А.Сайфитдинов

Жиззах  вилоят

маъмурий суди

судьяси                                                                                                     

 

 

 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар