Телефонлар:
(0372) 312-21-11
(0372) 312-14-44
» » Мирзачўл туманида маҳаллабай ишлаш тизими таҳлил қилинди

Мирзачўл туманида маҳаллабай ишлаш тизими таҳлил қилинди

31 май 2022 йил
227
0

 

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Жиззах вилояти филиали раҳбари Э.Халбутаев ва филиал етакчи инспектори Б.Бобояровлар жорий йилнинг 1 июнь куни Мирзачўл туманида хизмат ташрифи билан бўлишди. Ташриф давомида секторлар раҳбарлари, маҳаллалардаги ҳоким ёрдамчилари, ёшлар етакчилари ва ҳотин-қизлар фаоллари томонидан амалга оширилган ишлар таҳлилий ва танқидий ўрганилди ҳамда фаолияти давомида яхши натижаларни қайд этаётган давлат хизматчилари билан миллий кадрлар захирасига киритиш мақсадида мулоқот ўтказилди.

Учрашувлар давомида маҳаллабай ишлаш тизими, энг муҳим самарадорлик кўрсаткичлари асосида баҳолаш тизими, карьера модели ҳақида суҳбатлашилди ҳамда яқинда сенат томонидан маъқулланган “Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”ги Қонуннинг аҳамияти ва қонун билан тартибга солинаётган муносабатлар хусусида атрофлича тушунтиришлар берилди.

Мирзачўл туман ҳокимлиги
Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар