Телефонлар:
(0372) 312-21-11
(0372) 312-14-44
» » Жиззах вилоят маъмурий судида судьялар ва Жиззах вилоят давлат солиқ бошқармасининг маъсул ходимлари иштирокида ўқув семинар-тренинг бўлиб ўтди

Жиззах вилоят маъмурий судида судьялар ва Жиззах вилоят давлат солиқ бошқармасининг маъсул ходимлари иштирокида ўқув семинар-тренинг бўлиб ўтди

10 июнь 2022 йил
453
0

 

 

Жиззах вилоят маъмурий судида судьялар ва Жиззах вилоят давлат солиқ бошқармасининг маъсул ходимлари иштирокида 2022 йил 09 июнь куни ўқув семинар-тренинг бўлиб ўтди. Йиғилишга Жиззах вилоят маъмурий суди раиси А.Мамарахимов раислик қилди.Унда Жиззах туманлараро маъмурий судининг раиси А.Уринов, Жиззах туманлараро маъмурий судининг судьяси М.Юлдашев, Жиззах вилоят давлат солиқ бошқармасининг бўлим бошлиғи Ш.Абулкасимов, Жиззах вилоят давлат солиқ бошқармасининг шуъба бошлиғи Л.Носиров, Жиззах вилоят давлат солиқ бошқармасининг бош инспектори Х.Шербеков, Жиззах вилоят давлат солиқ бошқармасининг катта инспектори М.Пардаева, Жиззах вилоят давлат солиқ бошқармасининг бош юристконсульт в.в.б У.Дусиев Жиззах вилоят маъмурий судининг суд аппарати масъул ходимлари қатнашди.

Кун тартибида иккита масала кўриб чиқилди.

Кун тартибидаги биринчи масала юзасидан Жиззах вилоят маъмурий судининг судьяси Ш.Болиев маъруза қилиб, унда Жиззах вилоят маъмурий суди томонидан туманлараро маъмурий судида 2022 йил 5 ойи давомида солиқ органлари мансабдор шахсларининг қарорлари ва ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан шикоятлар билан боғлиқ кўрилган маъмурий ишлар юзасидан ўтказилган умумлаштириш юзасидан тушунтиришлар берди.

Жумладан, Жиззах туманлараро маъмурий судининг иш юритувида 2022 йил 5 ойи давомида солиқ органлари мансабдор шахсларининг қарорлари ва ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан шикоятлар билан боғлиқ жами 17 та маъмурий ва бошқа оммавий ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган ишлар кўриб чиқилган бўлиб, шундан 11 та иш бўйича ариза қаноатлантирилганлиги, 3 та иш бўйича аризалар қаноатлантиришдан рад қилинганлиги, 1 та иш кўрмасдан қолдирилганлиги ва 2 та иш бўйича иш юритишдан тугатилганлигини такидлаб ўтди.

Шунингдек, 2022 йил 5 ойи давомида Солиқ органлари мансабдор шахсларининг қарорлари ва ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан шикоятлар билан боғлиқ маъмурий ва бошқа оммавий ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган низолар юзасидан кўрилган ишлар бўйича Жиззах вилоят солиқ бошқармасига муҳокама қилиб, чора кўриш учун 1 та хусусий ажрим чиқарилганлигини, кўриб тамомланган ишларни ўрганиш давомида судьялар томонидан шу тоифадаги ишлар Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодекси, Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси, шунингдек, Олий суд Пленумининг қарорларида берилган тушунтиришлар асосида ҳал этилганлигини айтиб ўтди.

Бундан ташқари, 2022 йил 5 ойида кўрилган ишларни ўрганиш давомида аризаларнинг аксарият қисмини солиқ органи томонидан тадбиркорлик субъектларида ўтказилган сайёр солиқ текширувлари ва бунинг натижасида расмийлаштирилган далолатнома асосида қабул қилинган солиқ органининг қарорларидан норозиликлар ташкил этганлигини, умумлаштириш даврида солиқ органлар томонидан қабул қилинган қарорлари, мансабдор шахсларининг хатти-ҳаракатлари ғайриқонуний деб топилишига сабаб бўлаётган ҳолатлар аниқланганлигини билдирди.

Кун тартибидаги иккинчи масала юзасидан Жиззах вилоят маъмурий судининг судьяси А.Сайфитдинов маъруза қилиб, унда Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Олий судининг «Солиқ органлари ва судлар ўртасида электрон ҳамкорлик ўрнатиш орқали маълумот ва ахборотлар алмашинувини рақамли технологияга ўтказиш ҳақида»ги 2022 йил 23 майдаги 2022-17-11, 10-11/22-120-сонли Қарорининг мазмун моҳияти юзасидан тўлиқ тушунтириш берди.

Шундан сўнг, раислик қилувчи кун тартибидаги масалалар юзасидан йиғилиш иштирокчиларини очиқ мулоқотга таклиф қилди.

 

Жиззах вилоят маъмурий судининг судьяси А.Сайфитдинов, Жиззах туманлараро маъмурий судининг судьялариА.Уринов, М.Юлдашев, Жиззах вилоят давлат солиқ бошқармасининг бўлим бошлиғи Ш.Абулкасимов, Жиззах вилоят давлат солиқ бошқармасининг шуъба бошлиғи Л.Носиров, Жиззах вилоят давлат солиқ бошқармасининг катта инспектори М.Пардаева ва Жиззах вилоят давлат солиқ бошқармасининг бош инспектори Х.Шербековларўз таклифлари ва фикрларини билдирдилар.

Йиғилиш қатнашчилари томонидан берилган саволларга Жиззах вилоят маъмурий суди раиси ва Жиззах туманлараро маъмурий судининг судьялариҳамда Жиззах вилоят давлат солиқ бошқармасининг масъул ходимлари томонидан жавоблар ва тушунчалар берилди.

 

Жиззах вилоят маъмурий

судининг девонхона мудири

Кипчаков Турдибек Азимович

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар