Телефонлар:
(0372) 312-21-11
(0372) 312-14-44
» » Ҳоким ва талабалар учрашуви

Ҳоким ва талабалар учрашуви

08 июнь 2022 йил
404
0

Мирзачўл тумани ҳокими Шерзод Ахмедов Жиззах шаҳридаги Sambhram университетида таҳсил олувчи 57 нафар мирзачўллик ёшлар билан учрашди

Mirzacho‘l tuman hokimligi Axborot xizmati

Мирзачўл тумани ҳокими Шерзод Ахмедов бугун Жиззах шаҳридаги Sambhram университетида таҳсил олувчи 57 нафар мирзачўллик ёшлар билан учрашди 

Мулоқотда сўз олган туман ҳокими бугун мамлакатимизда ёшларга яратиб берилаётган имкониятларга тўхталиб ўтди, университетнинг талаба-ёшлари билан самимий мулоқот қилар экан, ёшларнинг интеллектуал салоҳиятига, одоб-аҳлоқига, эришаётган ютуқларига юқори баҳо берди. 

Бир қатор фаол ёшларнинг таклифлари, инновацион ғоялари ва олий таълим тизимидаги ютуқлари тўғрисидаги фикрларини тинглади. Маълумки, туман ёшлари тадбиркорликка иштиёқи баландлиги, ҳунармандчиликка қизиқиши билан ажралиб туради. Тадбирда ёшларнинг бу борадаги таклиф ва муаммолари билан ҳам қизиқди. 

Туман ҳокими билан бўлган очиқ мулоқотда туман ёшларининг такрорий экин экиш учун жой ажратилиши, паррандачилик, талаба кредити олиш каби мавзулардаги ўнлаб мурожаат ва таклифлари тингланди.

Жумладан, талабаларнинг ўқув жараёнида ўрганганларини амалиётда қўллаш мақсадида тумандаги корхона ва ташкилотларда тажрибаларини давом эттириш учун бириктириш таклифлари туман ҳокими томонидан қўллаб-қувватланди, ўринбосарлари ва мутасаддиларга махсус шуғулланиши юзасидан тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берилди.

Шунингдек, туман раҳбари талабалар билим олишлари учун таълим даргоҳида яратилган шарт-шароитлар билан танишди.

Тадбир якунида мирзачўллик талабалар туман ҳокими томонидан бир пиёла чойга таклиф қилинди.

Дастурхон атрофида келгусидаги режалар ва амалга оширилиши лозим бўлган лойиҳалар хусусида, талабалик даврининг умрнинг олтинга тенг даврлари эканлиги, ундан унумли фойдаланиш, зарур билимларни эгаллаб бориш хусусида дилдан суҳбатлашилди.

Хуршида Шербекова


скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар