Маҳаллий бюджет, иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш, инвестициялар ва тадбиркорликни ривожлантириш масалалари бўйича доимий комиссияси томонидан йиғилиш ўтказилди
Халқ депутатлари Мирзачўл туман Кенгашининг Маҳаллий бюджет, иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш, инвестициялар ва тадбиркорликни ривожлантириш масалалари бўйича доимий комиссияси томонидан йиғилиш ўтказилди.
Йиғилишда АТБ “Агробанк” Мирзачўл Филиали Оилавий тадбиркорлик бўлими бошлиғи З.Абдувохидов томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 24 октябрда қабул қилинган “Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш давлат дастурлари доирасида амалга оширилаётган лойиҳаларни кредитлаш тартибини такомиллаштиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4498-сонли Қарори ижроси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 20 декабрдаги "Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш ва ахоли даромад манбаини кенгайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-55-сонли Қарори бўйича 2021 йил якуни ҳамда 2022 йил I-чоракда амалга оширилган ишлар тўғрисидаги хисоботи тингланди.
Мирзачўл туман ҳокимлиги
Ахборот хизмати