САЙЁР ҚАБУЛ ЎТКАЗИЛДИ
Фуқаролар мурожаатларини ўрганиш, уларга амалий ва ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш, бир сўз билан айтганда, халқ розилиги Президентимиз олиб бораётган оқилона сиёсатнинг устунига айланиб улгурди.
Жумладан, Жиноят ишлари бўйича Мирзачўл туман суди раиси М.Жўраев томонидан фуқароларнинг суд-ҳуқуқ соҳасидаги мурожаатларига самарали ечим топиш учун янада қулай шароит яратиш мақсадида жорий йилнинг 14 июнь куни Мирзачўл тумани "Боғбон" ҚФЙ биносида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 31 мартдаги "Хотин-қизлар муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 145-сонли қарори ҳамда Олий суднинг 2022 йил 23 апрелдаги МИБ-61/22-сонли топшириғининг ижросини таъминлаш мақсадида "Аёллар дафтари"га киритилган хотин-қизларга ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш юзасидан ўтказилган сайёр қабул ҳам фуқароларнинг муаммоларини ўз вақтида бартараф этиш имконини бераётгани билан аҳамиятлидир.
Сайёр қабулда "Аёллар дафтари"га киритилган 8 нафар хотин-қизлар қабул қилиниб, уларнинг мурожаатлари юзасидан ҳуқуқий маслаҳатлар ва тушунтиришлар берилди. Сайёр қабулда тушган мурожаатларни бартараф этиш бўйича тегишли туман масъулларига топшириқлар берилиб, аниқланган муаммоларни ечими юзасидан чора-тадбирлар белгиланди.