Телефонлар:
(0372) 312-21-11
(0372) 312-14-44
» » Мирзачўлда "ФИДОЙИ ЁШЛАР ЕТАКЧИСИ" Республика кўрик танловининг туман босқичи бўлиб ўтди

Мирзачўлда "ФИДОЙИ ЁШЛАР ЕТАКЧИСИ" Республика кўрик танловининг туман босқичи бўлиб ўтди

28 июнь 2022 йил
281
0

Жорий йилнинг 28 июнь куни туман Ахборот кутубхона марказида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 26-мартдаги "Маънавий-маърифий ишлар тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ 5040-сонли ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 19-январдаги "Маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ 92-сонли қарори ижросини таъминлаш максадида "ФИДОЙИ ЁШЛАР ЕТАКЧИСИ" Республика кўрик танловининг туман боскичи бўлиб ўтди.

Кўрик-танловни ташкил этишдан асосий мақсад-маҳаллаларда ёшларга оид давлат сиёсатининг самарали ташкил этилишини таъминлаш, ёшларнинг манфаатлари ва қонуний ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, ёшлар муаммолари ва таклифларини ўрганиш, уларга кўмаклашиш борасидаги ишлар сифатини ошириш, ёшлар етакчиларнинг маънавий савияси ва билимини ошириш орқали маҳаллаларда ижтимоий-маънавий муҳит ривожига ҳисса қўшиш, ёшларда Ватанга муҳаббат, халқимизга садоқат туйғуларини тарбиялашни қўллаб-қувватлаш ҳамда бу борада етакчиларнинг иш тажрибасини оммалаштиришдан иборат бўлиб ушбу кўрик - танлов Республика Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси, Махалла ва нуронийларни куллаб кувватлаш туман бўлими, туман касаба уюшмаси,  Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлимлари билан ҳамкорликда ўтказилди.

Бўлиб ўтган кўрик - танловда 12 нафар маҳаллалардаги ёшлар етакчилари 4та шарт асосида беллашдилар.

Ҳакамлар хайъатининг қарорига кўра

 "Ёшлар сиёсат билимдони"

 "Самарали фаолият"

 "Инновацион ижтимоий лойиҳа"

 "Иқтидор ва истеъдод"

 шарт натижаларига асосан фахрли

1-ўринни Гулзор махалла фуқаролари йиғини етакчиси Камбаров Жавлон қўлга киритиб вилоят йўлланмасига эга бўлган бўлса,

2-ўринни Ўзбекистон маҳалла фуқаролари йиғини етакчиси Абдукодиров Алишер, 

3-ўринни Мустакиллик маҳалла фуқаролари йиғини етакчиси Рустамов Ганишерлар қўлга киритдилар.

Танлов ғолибларига ҳамкор ташкилотларнинг китоблар жамланмаси, диплом ва эсдалик совғалари топширилди.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар