Телефонлар:
(0372) 312-21-11
(0372) 312-14-44
» » МИРЗАЧЎЛДА ТАРҒИБОТ УЧРАШУВИ ЎТКАЗИЛДИ

МИРЗАЧЎЛДА ТАРҒИБОТ УЧРАШУВИ ЎТКАЗИЛДИ

01 июль 2022 йил
348
0

Бугун Мирзачўл туман ҳокимлиги фаоллар залида Янги Ўзбекистонда конституциявий ислоҳотларнинг аҳамияти, аҳолининг кенг қатлами, айниқса ёшларнинг ҳуқуқий ва сиёсий маданиятини мустаҳкамлаш, фаол фуқаровий позициясини ошириш, Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича шу кунга қадар берилган таклифлар таҳлилига бағишланган тарғибот йиғилиши бўлиб ўтди.

 

Мазкур тадбирда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзолари Сиддиқов Рисқул Эргашович,  Суярова Санобар Зарфуллаевна, Мухторова Назира Абдусаттаровна, Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати Акрамова Зулайхо Абдураззоқовна,  Тиркашева Муқаддас Бахрамовна,  Халқ депутатлари Жиззах вилояти Кенгаши котибияти мудири Каримова Нодира Хазратовналар иштирок этдилар.

Шунингдек, йиғилишда халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари, туман ҳокимининг ўринбосарлари, туман ҳокимлиги аппарат ходимлари, тумандаги барча корхона ва идоралар, таълим муассасалари раҳбарлари, фуқаролар йиғинлари раислари фаол ва ташаббускор ёшлар, жамоатчилик вакиллари ҳамда ОАВ ходимлари иштирок этишди.

Йиғилишни туман ҳокими Ш.Ахмедов очиб берди  ва ўз сўзида бугунги кунда давлатимизнинг Асосий қонунига тегишли ўзгартириш ва қўшимчаларни киритиш ҳаётий заруриятга айланиб бораётганлиги, халқимиз ҳаётида муҳим сиёсий воқелик ­­- Ўзбекистон Республикаси Конституциясига замон талабларидан, фуқароларимиз истак ва хоҳишларидан келиб чиқиб, ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш орқали уни янада такомиллаштиришга қаратилган демократик ислоҳотлар юз бераётганлигини, мамлакатимизда сўнгги йилларда “инсон қадрини юксалтириш” мақсадида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар шароитида муҳим аҳамият касб этаётганлигини таъкидлади.

Шундан сўнг Мухторова Назира Абдусаттаровна кун тартибидаги асосий масала юзасидан сўз юритиб, давлатимиз ва жамиятимизда содир бўлаётган муҳим ўзгаришлар қаторида Конституция ҳам мамлакат ривожига монанд равишда, халқнинг манфаатларини тўлиқ кўзлаган ҳолда такомиллашиб бориши зарурлиги ва шундагина Бош қомус халқнинг хоҳиш-иродасини ўзида тўлақонли акс эттира олиши борасидаги фикр ва мулоҳазаларини билдириб ўтди.

Шунингдек, учрашув давомида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси Сиддиқов Рисқул Эргашович, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати Акрамова Зулайхо, Халқ депутатлари Жиззах вилояти Кенгаши котибият мудири Каримова Нодира Хазратовналар ҳам Муҳтарам Президентимиз томонидан ўтказилаётган учрашувларда ҳам бот-бот конституциявий ислоҳотларнинг бугунги кундаги заруратига қисқача тўхталинаётганлиги, давлат ва жамиятда инсоннинг ўрни, давлат ва жамият фаолиятидаги устувор сиёсий-ҳуқуқий, иқтисодий-ижтимоий ва маънавий-гуманитар тамойиллар, аҳоли фаровонлиги ҳамда жамият ва давлат тараққиётини таъминлашда конституциявий ислоҳотларнинг аҳамиятини аниқлаб олиш давр тақозоси ҳисобланишини таъкидлаб  ўтилаётганлигини гапириб ўтдилар. “Янгиланган Конституция мамлакатимизнинг узоқ муддатли тараққиёт стратегиялари, умуман юртимиз ва халқимизнинг эртанги фаровон ҳаёти учун мустаҳкам ҳуқуқий асос ҳамда ишончли кафолат яратиши лозим” эканлиги қайд этиб ўтилди.

Бир сўз билан айтганда, “Янги Ўзбекистонда – “Янги Конститутция” киритилиши режалаштирилган таклифлардан ягона мақсад бу - Халқимизни рози қилишга қаратилган, халқпарвар давлат қуриш, иқтисодиётни барқарор ривожлантириш орқали ривожланган давлатлар қаторидан қисқа муддатларда мустаҳкам ўрин олиш каби Устувор вазифаларни ўз ичига қамраб олганлиги билан аҳамиятли эканлигини самимий ва халқчил тарзда тушунтириб ўтдилар. Халқимиз томонидан берилган таклифлар, шунингдек Давлатимиз Раҳбарининг Комиссия аъзолари билан учрашувда "инсоннинг қадр-қиммати, шаъни ва ғурури бундан буён барча соҳаларда биринчи ўринда туриши керак" деган тамойил асосида берилган таклифлардан келиб чиқиб "Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий қонуни лойиҳасининг энг муҳим бандлари билан алоҳида таъкидлаб,  таништириб ўтдилар.

 Ушбу тадбир иштирокчиларга Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича амалга оширилаётган ишлар, билдирилаётган таклифлар тўғрисида тарғибот қилиниб, барчани сиёсий жараёнда фаол иштирок этишларига чақирилди.

 

Мирзачўл туман ҳокимлиги

Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар