Телефонлар:
(0372) 312-21-11
(0372) 312-14-44
» » ЭШИТДИМ, КЎРДИМ, КУЗАТДИМ! КЎНГЛИМ КУЙДИ, ДИЛИМ ОҒРИДИ!

ЭШИТДИМ, КЎРДИМ, КУЗАТДИМ! КЎНГЛИМ КУЙДИ, ДИЛИМ ОҒРИДИ!

05 июль 2022 йил
314
0

Қузғунларнинг қутқусига учмада бузғунчини қарғама, Аллоҳ бор деди кўнглим.
Гапирмайин дедим, оғир бўл дедим.
Тилимни тишладим, қонини ичимга ютдим.
Гапирсам тилим, айтмасам дилим куйди.

Ай, азиз Қорақалпоғим!
Отангизни ота дедим, онангиз онам бўлди.
Айтингчи бугун Сизга не бўлди?
Давраларнинг тўрию, юртимизнинг энг юксак эътибори Сизники эди.

Ахир бизлар бир танмиз, жонимиз ҳам бир.
Тўйимизу маъракамиз, йўлларимиз бир.
Идиш ва товоғимиз, чўмичимиз бир.
Гўё улкан бир дарахтнинг илдизларимиз.
Асрлар оша шундайку ахир.

Аммо бугун қондошим ўз жондошига, жигарига қўл кўтарди.
4 нафар Ватанимнинг қалқонига ўқ узди.
Юртим ўзининг 4 нафар Қирчиллама азиз фарзандидан жудо бўлди.

Майли ўтган ишга саловат дейлик. Аллоҳимнинг иродасида дейлик.
Аммо унутмайлик, Қонун бор.
Жиноятга эса жазо муқаррардир.
Зеро Ҳарбийга кўтарилган қўл,
бу Ватан кўксига отилган ўқдир.

ЭНДИ НИМА ҚИЛАМИЗ?

Энди ватанфуруш хоинлару, иғвогарларга бошқа ҳеч қачон, халқларимиз ўртасига низо ва бузғунчилик уруғларини қадайолмасликларини,
қон-қардошлик муносабатларимиздаги мехр-оқибатимизнинг аслида не чоғлик самимий эканлиги орқали англатамиз деб ўйлайман.
Ва ўйлайманки, биз буни уддалаймиз.

Бугун Ўзбекистон эришаётган ютуқларни чангу-ғуборлар ичра беркитишга уринаётган ғаламислар асло хомтама бўлмасинларки, бу Юртнинг тенгсиз ва енгилмас Сарбони бор!
Халқим буюк, Юртим қудратлидир!

Менинг Халқим энг тўғри ва энг равон йўлда.
Аллоҳим Ўзбекистонимни ҳамиша Ўз паноҳида асрасин!

Ўзбекистоннинг давлат чегараси ва ҳудуди дахлсиз ва бўлинмасдир.

Зулайхо Акрамова
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг

Халқаро ишлар ва парламентлараро алоқалар қўмитаси ҳамда

ЎзХДП фракцияси аъзоси.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг

Тавсия этамиз:

Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар