Сайёр қабул давом этмоқда
Жорий йилнинг 12-13 июль кунлари Мирзачўл туманида “Аёллар дафтари”да рўйхатда турувчи хотин-қизлар ва бошқа аёллар билан сайёр қабул ташкил этилди. Сайёр қабулда жиноят ишлари бўйича Мирзачўл туман судининг раиси М.Жўраев ҳамда Дўстлик туманлараро иқтисодий судининг судьяси О.Эргашевлар иштирок этиб фуқароларнинг суд-ҳуқуқ соҳасига доир ва бошқа мурожаатлари ўрганилди.
Сайёр қабул давомида йиғилганларнинг барчасини муражаатлари, таклифлари ва бошқа важлари тингланиб, батафсил тушунтиришлар, шунингдек ҳуқуқий маслаҳатлар берилди.
Учрашувда умумхалқ муҳокамасига қўйилган Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича қонун лойиҳаси ҳақида тўхталиб, қонун лойиҳасини тайёрлаш жараёни, умумхалқ муҳокамасининг аҳамияти ҳақида тушунтиришлар берилди.
Шунингдек, тадбирда Дўстлик туманлараро иқтисодий судининг судьяси О.Эргашев “Янги қабул қилинган қонунлар” ҳақида тушунтиришлар берган бўлса, жиноят ишлари бўйича Мирзачўл туман судининг раисининг М.Жўраев “Коррупция билан боғлиқ жиноятлар” ва "Одам савдоси" билан боғлиқ жиноятларга қарши курашиш, ушбу жиноятларни олдини олиш, ушбу турдаги жиноятларнинг қурбонига айланиб қолмаслик, ҳуқуқлари бузилган ҳолатларда қаерга мурожаат қилиш тартиб тамойиллари ҳақида ҳам ҳуқуқий тушунчалар бериб ўтди.
Жўраев Мухаммади Мухитдинович
Жиноят ишлари бўйича Мирзачўл туман
судининг раиси