ДИПЛОМЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ
Жорий йилнинг 16-июл куни Жиззах вилояти Мирзачўл тумани Агросаноат техникумининг жами 160 нафар битирувчилари аъло баҳоларга тамомлаб ўз дипломларига эга бўлишди.
Туманимиздаги муҳташам "Юлдуз" кафесида бўлиб ўтган ушбу тантанали тадбирга талабаларни ҳаётидаги бу муҳим воқеа билан табриклаш учун Мирзачўл туман ҳокими ўринбосари У. Р. Рустамов, кенг жамоатчилик вакиллари, ота-оналар ва бошқа ташкилотлар ташриф буюрди.
Тадбирда сўз олганлар битирувчиларга омад ва зафарлар тилаган ҳолда уларнинг барчаси нуфузли олий таълим муассасалари талабалари бўлишдек илиқ фикрларни билдириб ўтишди.
Техникумни аъло баҳоларга битирган талабаларга қизил дипломлар берилди, ундан ташқари туманда маънавий маърифий тадбирларда фаол бўлган талабаларга туман ҳокими фахрий ёрлиқлари ҳамда эсдалик совғалари топширилди
Эндиликда уларнинг кўпчилиги олий таълим муассасаларига суҳбат асосида талаба бўлиш имкониятига эга бўлишади.
Мирзачўл туман ҳокимлиги Ахборот хизмати