Телефонлар:
(0372) 312-21-11
(0372) 312-14-44

СПОРТ-СОҒЛИҚ ГАРОВИ

18 июль 2022 йил
350
0

Ҳозирги кунда Мирзачўл туман ҳокими, 1-сектор раҳбари Ш.Ахмедов ташаббуси билан барпо этилган, сектор ҳудудидаги “Ипак йўли” ҚФЙга қарашли бўш ер майдонларидан самарали фойдаланиш мақсадида қишлоқ аҳолиси ва ёшлари учун замонавий типдаги ўйингоҳда турли хил спорт ўйинлари ўтказилмокда.

Жорий йил 17 июл куни ҚФЙ хотин - кизлар фаоли З.Нарзуллаева ва спорт мураббийси Д.Тоймурадовлар иштирокида худудда яшовчи кекса онахонлар ва хотин- кизлар ва ўспирин ёшлар ўртасида Президентимизнинг 5 та муҳим ташаббуси асосида "Биз Спортни яхши кўрамиз" шиори остида турли хил спорт ўйинлари ташкил этилди, бунда кекса онахонларимиз соғлигини тиклаш мақсадида 5000 қадам юриш ва хотин- қизларимиз қўл тўпи ўйнаш, 60 метрга югуриш, ўспирин ёшларимиз турли хил спорт ўйинларини ўтказди.

Ушбу спорт ўйинларидан завқ олган кекса онахонларимиз ва хотин-қизлар, ўспирин ёшлар спорт ўйингоҳини ташкил этган туман ҳокими ва раҳбариятга ўзларининг миннатдорчилигини билдирдилар.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар