Телефонлар:
(0372) 312-21-11
(0372) 312-14-44
» » "Пахтазор" шаҳарчасида замонавий фитнес клуб иш бошлади

"Пахтазор" шаҳарчасида замонавий фитнес клуб иш бошлади

18 июль 2022 йил
273
0

Мирзачўл тумани 3-сектор худудидаги "Пахтазор" ШФЙ марказида тадбиркор томонидан “Фитнес клуб” фойдаланишга топширилди.

Туман ҳокимлиги ҳамда сектор раҳбари томонидан қўллаб-қувватланиб, кўп йиллардан бери фойдаланилмай келинаётган бинога спорт анжомлари ва бино жиҳозларини сектор раҳбари, ҳоким ёрдамчиси Б.Бабабеков ва махалла хотин-қизлар фаоли Н.Юнусова кўмагида олиб келди.

Натижада ушбу “Фитнес клуб”нинг фаолият бошлаши эвазига 7 нафар “Ёшлар дафтари”да турган йигит-қизларнинг бандлиги таъминланди.

Спорт иншоотининг очилиш маросимида йиғилганлар томонидан давлатимиз раҳбари томонидан илгари сурилган бешта муҳим ташаббус кейинги йилларда ўсиб келаётган ёш авлодни илм-фан, маданият ва санъат, шунингдек, спортга кенг жалб этишда муҳим аҳамият касб этаётгани таъкидланди.

Мирзачўл туман ҳокимлиги
Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар