МИРЗАЧЎЛ ТУМАН АХБОРОТ КУТУБХОНА МАРКАЗИ ТОМОНИДАН КЎРГАЗМА ТАШКИЛ ҚИЛИНДИ
Маълум-ки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021-йил 13-апрелдаги “БЮДЖЕТ ЖАРАЁНИДА ФУҚАРОЛАРНИ ФАОЛ ИШТИРОКИНИ ТАЪМИНЛАШ БЎЙИЧА ҚЎШИМЧА ЧОРА ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА"ГИ ҚАРОРИ асосида 2022-йил феврал ойида ташаббусли бюджет лойиҳасида Мирзачўл туман ахборот-кутубхона марказининг “Моддий техник базасини яхшилаш" лойиҳаси билан иштирок этиб, аҳоли ўртасида онлайн овоз йиғиш йўли билан жами 250 миллион сўм миқдордаги пул маблағини қўлга киритди ва Ахборот-кутубхона маркази учун зарур бўлган аҳолига сифатли хизмат кўрсатиш учун керакли 3000 дан ортиқ турли хилдаги адабиётлар сўнгги русумдаги 12 дона компютер, 3 дона кондиционер, бир қанча хона жиҳозлари, видеокамера, рангли принтер ва шунга ўхшаш моддий техник базалар келтирилди.
Ушбу моддий техник база ва адабиётлар билан Ахборот-кутубхона хизматини кўрсатиш сифати янада яхшиланганлиги кўргазмада қайд этилди.
Мирзачўл туман ҳокимлиги
Ахборот хизмати