Телефонлар:
(0372) 312-21-11
(0372) 312-14-44
» » "Ёшлар оқшоми" концерт дастури кўтаринки руҳда бўлиб ўтди

"Ёшлар оқшоми" концерт дастури кўтаринки руҳда бўлиб ўтди

27 июль 2022 йил
291
0

Mирзачўл тумани, 1-сектор ҳудудидаги "Ипак йўли" қишлоқ фуқаролар йиғинида туман ҳокими Ш.Ахмедов ташаббуси билан ташкил қилинган "Ёшлар оқшоми" концерт дастури кўтаринки руҳда бўлиб ўтди.

Туман маданият бўлимининг хушовоз хонандалари томонидан куйланган қўшиқлар аҳолининг кайфиятига-кайфият улашди.

 

"Ипак йўли" маҳалласида ташкил этилган "Ёшлар оқшоми" мустақиллик деган бебаҳо неъматнинг қадр-қимматини теран идрок этиш, кенг кўламли ислоҳотлар, қўлга киритилган улкан ютуқларнинг туб моҳияти ва аҳамиятини аҳоли ҳамда ёшларга кенг тушунтириш, ҳамда ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш мақсадида ташкил этилди.

Концерт давомида қизиқарли ўйинлар бўлиб, йиғилганлар юзига кулгу ва кўтаринкилик руҳини бахшида этди. Концерт ажойиб мусиқа ва рақслар билан давом этди.

Дастур давомида Мустақиллигимизни мадҳ этувчи куй-қўшиқлар, ёшларнинг ижтимоий фаолликка чорловчи интерактив ўйинлар чин маънода барчада илиқ байрамона кайфият улашди десак муболаға бўлмайди.

Мирзачўл туман ҳокимлиги
Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар