Телефонлар:
(0372) 312-21-11
(0372) 312-14-44
» » Тиббиёт бирлашмасида беморларга яратилган шарт-шароитлар билан танишилди

Тиббиёт бирлашмасида беморларга яратилган шарт-шароитлар билан танишилди

27 июль 2022 йил
230
0

Мирзачўл туман ҳокими топшириғига асосан туман ҳокими ўринбосари У.Рустамов томонидан Тиббиёт бирлашмасида беморларга яратилган шарт-шароитлар билан танишиб, уларнинг таклиф ва муаммолари эшитилди.

Ўтган сафар туман ҳокими Ш.Ахмедов ташрифидаги кўрсатмага биноан, Тиббиёт бирлашмасига болалар бўлими учун 2 та, хирургия бўлими учун 2 та, жами 4 та катта кондиционер ўрнатилди, даволанувчилар барча шарт-шароитлар учун юртбошимизга, раҳбарларга миннаддорчиликларини билдириб ўтдилар. Ўрганишда дори-дармон заҳиралари ҳам кўздан кечирилди.

 

Шунингдек, Мирзадала ШФЙ ҳамда Тошкент ҚФЙ Ҳазратовул қишлоғи аҳолиларига қулайлик яратиш мақсадида жами 6 та контейнер Тошкент шаҳридан келтирилган бўлиб, ҳамма шароитларга эга бўлган, замонавий жиҳозланган тиббий пункт ташкил этилди, 10 кун ичида фуқароларни қабул қилиш жараёни бошланади.

Туман тиббиёт бирлашмасида аҳолимиз учун барча қулайликлар яратилган, имкониятлар етарли.

Мирзачўл туман ҳокимлиги
Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар