Телефонлар:
(0372) 312-21-11
(0372) 312-14-44
» » Ўзбекистон ҚФЙ ҳудудида хонадонма-хонадон ўрганилди

Ўзбекистон ҚФЙ ҳудудида хонадонма-хонадон ўрганилди

25 июль 2022 йил
191
0

Мирзачўл туман ҳокими ўринбосари У. Рустамов, ҳоким ёрдамчиси ҳамда Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи С.Бойматовлар томонидан Ўзбекистон ҚФЙ ҳудудида хонадонма-хонадон ўрганилиб, ахоли вакиллари билан суҳбатлашилди.

Суҳбат давомида М. Шайхзода кўчаси 7/2 хонадонда яшовчи Янгибой Абдуғафуров асаларичилик фаолияти билан шуғулланиши, 80 та асалари уя, 1 та уядан 10 кгдан 2 марта олганда 70 мингдан 112,0 миллион даромад олаётганлиги таъкидланди.

Маҳалладаги М. Шайхзода кўчасида яшовчи яна бир тадбиркор Бахром Рўзиқулов эса 100 та товуқ, 15 та бедана билан ўзини ўзи банд қилиб, оиласини соф даромад билан таъминламоқда.

Хотин-қизлардан Мароқанд 7/1 да истиқомат қилувчи Маҳбуба Самадова тикувчилик фаолияти билан шуғулланяпти.

Аҳоли ва тадбиркорлар билан суҳбатлашилиб, таклиф ва муаммолари эшитилиб, зарур чора-тадбирлар белгилаб олинди.

Мирзачўл туман ҳокимлиги
Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар