Телефонлар:
(0372) 312-21-11
(0372) 312-14-44
» » Муаммолар ечим топмоқда

Муаммолар ечим топмоқда

25 июль 2022 йил
227
0

Маҳалла фуқаролар йиғинларида тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ҳоким ёрдамчилари фаолияти асосида йўлга қўйилган “маҳаллабай” ишлашнинг янги вертикал тизими жойларда ўз самарасини бермоқда.

Айниқса, хонадонма-хонадон юрилиб, оилаларнинг ҳақиқий ҳолатининг ўрганилиши жараёнида аниқланган, йиллар давомида ўз ечимини топмасдан келаётган муаммолар уларнинг сайъ-ҳаракатлари билан ечим топмоқда.

Хусусан, бугун туман ҳокими Ш.Ахмедов худудлардаги ҳоким ёрдамчилари томонидан амалга оширилган ишлар билан танишиб, "Ҳар бир оила тадбиркор" дастури доирасида ташкил этилган тадбиркорлик субъектлари фаолиятини кўздан кечирди.

Аҳоли ва тадбиркорлар томонидан йўлга қўйилган қуёнчилик, паррандачилик, асаларичилик лойиҳалари, ушбу йўналишда олиб борилаётган ишлар, муаммо ва таклифлар билан қизиқди.

Ўрганиш чоғида аниқланган камчиликлар юзасидан мутасаддиларга кўрсатма ва топшириқлар берилди.

Туман ҳокимлиги Матбуот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар