Мирзачўл тумани ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий масалалар бўйича ўринбосари
Уроқбоев Холмумин Нарзуллаевич
2017 йил 17 мартидан Мирзачўл тумани ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий масалалар бўйича ўринбосари
1974 йил 12 майда Фориш туманида таваллуд топган. Миллати ўзбек, маълумоти олий. 1996 йилда Жиззах давлат педагогика институтини (кундузги) тамомлаган. Мутахассислиги рус тили ва адабиёти ўқитувчиси. Оилали, 4 нафар фарзанди бор.
МЕҲНАТ ФАОЛИЯТИ
1991-1996 йй. - Жиззах давлат педагогика институти талабаси
1996-2002 йй. - Жиззах вилояти Фориш тумани 18-мактаб ўқитувчиси
2002-2010 йй. - Сирдарё вилояти Оқолтин тумани 7-мактаб ўқитувчиси
2010-2010 йй. - Жиззах вилояти Мирзачўл тумани 18-мактаб ўқитувчиси
2010-2011 йй. - Жиззах вилояти Мирзачўл тумани ўқувчилар ижодиёт маркази директори
2011-2015 йй. - Жиззах вилояти Мирзачўл тумани “Баркамол авлод” болалар маркази директори
2015-2017 йй. - Жиззах вилояти Мирзачўл тумани халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлими мудири
2017 й. - ҳ.в. - Жиззах вилояти Мирзачўл тумани ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари
Мирзачўл тумани ҳокимнинг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш
ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосарининг
функционал вазифалари
1-боб. Умумий қоидалар
1. Туман ҳокимининг ўринбосари ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ҳукуматнинг ҳужжатларига, халқ депутати Кенгаши қарорларига, вилоят, туман ҳокимининг қарорлари ва фармойишларига амал қилади.
2. Туман ҳокимининг ўринбосари ўзига бириктирилган тармоқ ва соҳалардаги фаолиятининг самарадорлиги ва натижадорлиги, ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг ҳужжатлари ва топшириқларининг тўлиқ ва сифатли бажарилишини ташкил этиш учун Ўзбекистон Республикасининг Президенти олдида шахсан жавобгар ҳамда халқ депутатлари Кенгаши олдида ҳисобдордир.
3. Туман ҳокимининг ўринбосари туман ҳокимига бўйсунади.
Туман ҳокими ўринбосарининг ўзига бириктирилган тармоқ ва соҳаларда ҳудудларни ривожлантириш билан боғлиқ вазифаларни ҳал қилиш бўйича фаолияти Жиззах вилояти ҳокимининг ўринбосари томонидан мувофиқлаштирилади.
4. Туман ҳокимининг ўринбосари ўз ваколати даврида илмий ва педагогик фаолиятдан ташқари ҳақ тўланадиган бошқа турдаги фаолият билан шуғулланиши мумкин эмас.
2-боб. Туман ҳокими ўринбосарининг асосий вазифалари ва функциялари
5. Қуйидагилар туман ҳокими ўринбосарининг асосий вазифалари ҳисобланади:
ҳудудда ёшларга оид давлат сиёсатини амалга ошириш, шунингдек, иқтидорли ва оғир ҳаётий вазиятга тушиб қолган ёшларни ва ёш оилаларни қўллаб-қувватлаш ҳамда ёшлар бандлигини таъминлаш ва тадбиркорлигини ривожлантириш, улар ўртасида жиноятчиликнинг олдини олиш;
узлуксиз таълим ва кадрлар тайёрлаш тизими ислоҳотларини амалга ошириш, мактабгача таълим муассасалари тармоқларини кенгайтириш, ўқувчиларнинг маънавий-ахлоқий ва интеллектуал ривожланишини таъминлаш, тарбиячилар, ўқитувчилар, профессор-ўқитувчиларнинг малакасини ошириш ва жамиятда уларнинг мавқеини кўтариш;
аҳолига сифатли тиббий хизмат кўрсатишни таъминлаш ва аҳолининг репродуктив саломатлигини янада мустаҳкамлаш ҳамда ҳудудда фармацевтика саноатини ривожлантиришни таъминлаш;
ҳудудда ногиронлиги бўлган шахсларни тизимли равишда ижтимоий қўллаб-қувватлаш ва уларни реабилитация қилишни таъминлаш;
аҳоли, айниқса ёшларнинг интеллектуал салоҳияти, онгу тафаккури, мафкуравий иммунитети ва дунёқарашини юксалтиришга, ватанпарварлик, халққа муҳаббат ва садоқат туйғуси билан яшайдиган баркамол авлодни тарбиялашга қаратилган чора-тадбирларнинг самарадорлигини таъминлаш.
фуқаролар йиғинларининг жойларда халқнинг чинакам маслакдоши ва кўмакдошига айланишини таъминлашга қаратилган чора-тадбирларни белгилаш.
Туман ҳокими ўринбосарининг ўз зиммасига юкланган вазифаларни бажариш учун қуйидаги функцияларни амалга оширади:
а) ҳудудда ёшларга оид давлат сиёсатини амалга ошириш, шунингдек, иқтидорли ва оғир ҳаётий вазиятга тушиб қолган ёшларни ҳамда ёш оилаларни қўллаб-қувватлаш, ёшлар бандлигини таъминлаш ва тадбиркорлигини ривожлантириш, улар ўртасида жиноятчиликнинг олдини олиш соҳасида:
Ўзбекистонда ёшларга оид давлат сиёсатини янги босқичга олиб чиқиш, ёшлар соҳасидаги муаммоларга самарали ечимлар ишлаб чиқиш, ваколатли органлар фаолиятини самарали амалга оширишни ташкил этади;
Ўзбекистонда ёшларга оид давлат сиёсатини 2025 йилгача ривожлантириш концепциясини самарадор ва натижали ижросини таъминлайди;
ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишда, шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг “Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида”ги Қонуни ижросини таъминлашда маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари билан самарали ўзаро ҳамкорлигини ташкил этади;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёшларни маданият ва санъат муассасаларига, жисмоний тарбия ва спортга кенг жалб этиш ҳамда аҳоли ва ёшлар ўртасида компьютер технологиялари ва интернетдан самарали фойдаланиш чора-тадбирларини амалга ошириш, ёшлар маънавиятини юксалтириш, улар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб қилишга қаратилган комплекс чора-тадбирларни ўз ичига олган бешта муҳим ташаббусни амалга оширади;
“Yoshlar – kelajagimiz” давлат дастурининг ҳудудда тўлиқ ижросини таъминлаш чораларини кўради;
ёшларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, иқтидорли ёшларни, шунингдек, ёш оилаларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш, улар учун муносиб шарт-шароитлар яратиш чора-тадбирларини амалга оширади;
ёшлар онгида Ватанга муҳаббат ва содиқлик принципларини сингдиришга йўналтирилган комплекс чора-тадбирларни амалга оширади ҳамда ёшларни ҳарбий хизматга тайёрлаш, чақирув тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш ишларини тизимли ташкил этади;
ёш раҳбар кадрларни тайёрлаш, ёш кадрлар захирасини яратиш ва уларни давлат ва хўжалик бошқаруви органларида масъул лавозимларга кўтариш бўйича тизимли ишларни ташкил этади;
ёшлар ўртасида жиноятларни содир этиш сабаблари ва шароитларини аниқлаш ва уларнинг олдини олиш ҳамда ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликка мойиллиги бўлган ёшлар билан якка тартибда ишлашнинг босқичли режаларини ишлаб чиқади ва ижросини таъминлаш чораларини кўради;
ёшлар бандлигини, айниқса қишлоқ жойларда таъминлаш, шунингдек, меҳнат миграциясидан қайтган ёшларга, турмушида оғир ҳаётий вазиятга тушиб қолган ёшларга ҳаётда ўз ўринларини топишда кўмаклашади;
б) узлуксиз таълим ва кадрлар тайёрлаш тизими ислоҳотларини амалга ошириш, мактабгача таълим муассасалари тармоқларини кенгайтириш, ўқувчиларнинг маънавий-ахлоқий ва интеллектуал ривожланишини таъминлаш, тарбиячилар, ўқитувчилар, профессор-ўқитувчиларнинг малакасини ошириш ва жамиятда уларнинг мавқеини кўтариш:
узлуксиз таълим ва кадрлар тайёрлаш соҳасида ислоҳотлар амалга оширилишини тизимли ўрганишни таъминлайди, таълим-тарбия жараёнига илғор ўқув-педагогика ва ахборот-коммуникация технологияларини, ўқув ва тарбия жараёнларининг ўзаро мустаҳкам алоқаси ва узлуксизлигини таъминлаш, тарбиявий ишларнинг усуллари ва мазмунини такомиллаштириш, маънавий-ахлоқий тарбиянинг самарали ташкилий ва педагогик шаклларини жорий этиш, таълим тизимини ислоҳ қилиш жараёнларини янада ривожлантириш ва чуқурлаштириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқади;
узлуксиз таълим тизимининг муҳим бўғини сифатида мактабгача таълим тизимини янада такомиллаштириш, мактабгача таълим муассасалари тармоқларини кенгайтириш ва уларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, уларни малакали педагог кадрлар билан таъминлаш, ҳар томонлама интеллектуал болаларни мактабга тайёрлаш даражасини тубдан ошириш юзасидан комплекс чора-тадбирлар амалга оширилишини таъминлайди;
умумий ўрта ва мактабгача таълим сифатининг янги даражага оширилишини, ҳар томонлама ривожланган авлодни тарбиялаш, ўқувчиларнинг маънавий-ахлоқий ва интеллектуал ривожланишини таъминлаш чораларини кўради;
халқ таълимини бошқариш тизимига замонавий ахборот-коммуникация технологиялари кенг жорий этилишини таъминлаш, жамоатчилик назоратининг шаффофлиги ва самарадорлигига эришиш, шу жумладан барча муассасаларнинг телекоммуникация тармоқларидан фойдаланишини таъминлаш, умумий фойдаланиладиган маълумотлар базасини яратиш, уларнинг фаолиятини баҳолашнинг электрон рейтинг тизимини жорий қилишда иштирок этади;
умумий ўрта ва мактабгача таълим соҳасида нодавлат хизматлари кўрсатиш фаолияти билан шуғулланадиган юридик шахслар тармоғини улар учун ташкилий-ҳуқуқий ва техник-иқтисодий шароитлар яратиш орқали янада ривожлантиришни таъминлаш, ушбу соҳага давлат-хусусий шерикликнинг турли шаклларини самарали жорий қилишда иштирок этади;
илғор хорижий тажрибани ҳисобга олган ҳолда олий таълим муассасаларининг раҳбар ва педагог кадрларини замонавий талаблар даражасида қайта тайёрлаш ҳамда уларнинг малакасини оширишни ташкил қилиш, профессор-ўқитувчи кадрларнинг педагогик ва профессионал даражасини мунтазам ошириш, уларнинг қонунчилик нормаларини, назарий илм-фан, илмий ва амалий изланишлар, ўқитилаётган фан бўйича технологик жараён ва инновациялар соҳасидаги энг сўнгги ютуқларни, шунингдек, ўқув жараёнини ташкил этишнинг замонавий усулларини чуқур ўрганишига кўмаклашиш ва рағбатлантириш бўйича тизимли ишларни амалга оширади;
таълим, соғлиқни сақлаш, иқтисодиёт ва давлат бошқаруви, айниқса, янги истиқболли соҳаларга хорижий олимлар, ўқитувчилар, муҳандислар ва бошқа мутахассисларни, шу жумладан, ватандошларни жалб қилишга доир таклифларни ишлаб чиқиш ҳамда тадбирларни амалга ошириш масалаларини мувофиқлаштиради, улар учун қулай шарт-шароитлар яратиш, муҳим муаммоларни ҳал этиш, уларнинг салоҳиятидан самарали фойдаланишни таъминлайди;
в) аҳолига сифатли тиббий хизмат кўрсатишни таъминлаш ва аҳолининг репродуктив саломатлигини янада мустаҳкамлаш соҳасида:
соғлиқни сақлашни ташкил этиш ва молиялаштириш бўйича аҳолига тиббий ёрдам кўрсатишнинг сифати, самарадорлиги ва оммабоплигини тубдан ошириш чораларини кўради;
соғлиқни сақлаш тизимини янада ислоҳ қилиш, аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш даражасини ошириш, оналар ва болалар саломатлигини муҳофаза қилишни таъминлаш, оилавий поликлиникалар, қишлоқ врачлик пунктлари ҳамда касалликлар профилактикаси ва саломатлигини муҳофаза қилиш бўйича патронаж тиббиёт ҳамширалари ишларининг самарадорлигини ошириш ҳисобидан аҳолига, айниқса, қишлоқ жойларда бирламчи тиббий-санитария ёрдами кўрсатиш сифатини янада яхшилаш бўйича мониторинг олиб борилиши ташкил этилишини ва чора-тадбирлар кўрилишини таъминлайди;
тез тиббий ёрдам хизмати самарадорлигини, у томонидан кўрсатиладиган хизматларнинг тезкорлиги ва сифати оширилишини, уни энг янги диагностика ва даволаш ускуналари билан тизимли асосда қайта жиҳозлаш, замонавий мобил тиббиёт ускуналари ва алоқа воситалари билан жиҳозланган ихтисослаштирилган автотранспорт билан тўлиқ таъминлаш чораларини кўради;
аҳолининг репродуктив саломатлигини янада мустаҳкамлаш, оналар, болалар ва ўсмирлар саломатлигини муҳофаза қилиш, перинатал ва скрининг-марказларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш бўйича маҳаллий давлат органлари ва ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштиради;
соғлом турмуш тарзи ва жисмоний фаоллик тамойилларини тарғиб этиш ва жорий қилиш асосида меҳнатга лаёқатли аҳоли, кекса кишиларнинг соғлиғини яхшилаш, жароҳатланишни камайтириш бўйича профилактика тадбирларини такомиллаштириш, фуқароларнинг ўз соғлиғи учун шахсий масъулиятини кучайтириш, геронтология, аҳолининг гендер ва ёш хусусиятлари масалаларида замонавий илмий ёндашувларни жорий этиш йўли билан аҳоли саломатлигининг муҳим тиббий-демографик тавсифи сифатида узоқ умр кўришга йўналтирилган комплекс чора-тадбирларнинг амалга оширилишини таъминлайди;
катта ёшдагиларга тиббий ва ижтимоий хизмат кўрсатиш даражаси ва сифатини ошириш, уларнинг ҳаёти, фаолияти ва дам олишини ташкил этиш тизимининг ишлашини сифат жиҳатидан янги даражага кўтариш учун қулай ташкилий-ҳуқуқий шарт-шароитлар яратади;
туғма ва ирсий касалликларнинг юзага келиши сабабларини ўрганиш ва олдини олиш, ҳудуддаги ижтимоий, табиий-иқлим шароитларига хос бўлган касалликларни ўрганиш масалаларида тиббиёт илм-фанини ривожлантириш ҳамда уларнинг олдини олиш бўйича амалий чора-тадбирларни амалга оширилишини таъминлайди;
ҳудудда санитария-эпидемиологик ҳолат ва радиациявий вазият мониторинги олиб борилишини ташкил этиш ва амалга ошириш, келгусида аҳоли соғлиғини мустаҳкамлашга, яшаш муҳити омилларининг инсонга зарарли таъсирини бартараф этишга, атмосфера ҳавоси, тупроқ, сув таъминоти манбалари, озиқ-овқат маҳсулотлари ифлосланишининг олдини олишга йўналтирилган комплекс санитария-гигиена, эпидемияга қарши ва ташкилий тадбирларнинг амалга оширилишини таъминлайди;
фармацевтика ишлаб чиқаришини таркибий ўзгартириш, модернизациялаш ва диверсификациялашни, фармацевтика тармоғи корхоналарида корпоратив бошқарувнинг замонавий усулларини жорий этиш, дори-дармонлар ва тиббиёт буюмлари ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштиришни янада чуқурлаштириш чораларини кўради;
г) ҳудудда ногиронлиги бўлган шахсларни тизимли равишда ижтимоий қўллаб-қувватлаш ва уларни реабилитация қилишни таъминлаш соҳасида:
ногиронлиги бўлган шахсларни ижтимоий ҳимоя қилишда комплекс ёндашувнинг ишлаб чиқилиши ва жорий этилишини, шу жумладан ногиронликни аниқлашнинг тиббий моделидан ногиронлиги бўлган шахсларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш ҳамда уларни реабилитация қилиш дастурларини ишлаб чиқишда уларнинг фаровонлигига таъсир кўрсатадиган барча омиллар ҳисобга олинадиган ижтимоий моделга ўтишни мувофиқлаштиради;
ногиронлиги бўлган шахсларни ижтимоий қўллаб-қувватлашда ҳамкорликни мувофиқлаштириш ва ногиронлиги бўлган шахсларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш ҳамда амалга оширишда маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва ташкилотларининг тўғридан-тўғри иштирок этиши механизмларини яратади;
ижтимоий қўллаб-қувватлашнинг юқори самарадорлигига ва унинг мураккаб ҳаётий вазиятга тушиб қолган муайян шахслар ҳамда оилалар эҳтиёжларига мос келишига эришиш учун ижтимоий ҳимоя қилиш тизимининг барча даражаларида профессионал ижтимоий фаолият ишлаб чиқилиши ва жорий этилишини мувофиқлаштиради;
самарали ижтимоий ҳимоя қилиш учун моддий ресурсларнинг етарли миқдорда ажратилишини, улардан оқилона ва тегишли равишда фойдаланилишини мувофиқлаштиради;
д) аҳоли, айниқса, ёшларнинг интеллектуал салоҳияти, онгу тафаккури, мафкуравий иммунитети ва дунёқарашини юксалтириш соҳасида:
фуқаролар, айниқса ёшлар онгида миллий ғояга, умуминсоний қадриятлар ва демократик принципларга асосланган дунёқарашни шакллантириш, жамоатчилик онгида мустақиллик ғояларига, Ватанга муҳаббат ва содиқлик принципларини сингдиришга йўналтирилган комплекс чора-тадбирларни амалга оширади;
мамлакатимизда амалга оширилаётган сиёсий, иқтисодий, ижтимоий, маънавий-маърифий ислоҳотларнинг мазмун-моҳиятини кенг жамоатчиликка самарали етказиш бўйича зарур чоралар кўради;
оила, маҳалла, таълим муассасалари ва меҳнат жамоаларида ижтимоий-маънавий муҳитни ўрганишни ташкил этади ҳамда “маҳалла–туман–вилоят” принципи асосида ҳудудлар бўйича ижтимоий-маънавий муҳит харитасини шакллантиради;
“Жаҳолатга қарши маърифат” ғояси асосида жамиятда узлуксиз маънавий-маърифий тарбия ва тарғибот-ташвиқотнинг стратегик йўналишлари, таъсирчан, креатив ва инновацион усулларини ишлаб чиқилишини таъминлайди;
тинчлик ва осойишталикка, мамлакатимизнинг барқарор тараққиётига, қадрият ва урф-одатларга ҳамда инсонпарварлик ғояларига хавф солувчи турли ички ва ташқи таҳдидларга қарши самарали тарғибот ишларини олиб бориш учун зарур шароитлар яратади;
Шунингдек, туман ҳокимининг ўринбосари қуйидаги қўшимча функцияларни амалга оширади:
Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ҳукуматининг ҳужжатлари ва топшириқлари бажарилиши юзасидан таъсирчан назоратни таъминлайди;
ҳудудда ёшлар сиёсати ва ижтимоий соҳаларини ривожлантириш, маънавий-маърифий масалаларнинг ўта муҳим ва устувор йўналишлари бўйича яқин, ўрта ва узоқ муддатли истиқболга мўлжалланган концепциялар, давлат дастурлари ҳамда “йўл хариталари” лойиҳаларининг тайёрланишини ташкил этади ва ижросини таъминлайди;
ҳудудни ёшлар сиёсати ва ижтимоий соҳаларини ривожлантириш, маънавий-маърифий ишлар борасида тегишли вазирликлар, идораларлар, қўмиталар, тижорат банкларининг ҳудудий тузилмалари раҳбарлари фаолиятини мувофиқлаштиради ва назорат қилади;
соҳалар ва йўналишларда ислоҳотларнинг амалга оширилаётган ишлари самарадорлигини таҳлил қилиб боради, уларнинг натижалари бўйича таҳлилий материаллар тайёрланиши ва ҳокимлик йиғилишларида муҳокама қилиб борилишини тизимли асосда таъминлайди;
ёшлар сиёсати ва ижтимоий соҳаларини ривожлантириш, маънавий-маърифий масалалар бўйича тегишли вазирликлар, идоралар, қўмиталар ва бошқа ташкилотларнинг ҳудудий тузилмаларининг аниқ кўрсаткичлар ҳамда мақсадли индикаторларга эришишга асосланган фаолиятини тизимли баҳолайди;
тегишли комиссияларга (кенгашлар, гуруҳларга) самарали раҳбарлик қилади, комиссиялар (кенгашлар) фаолиятини ташкил этади ва қарорларининг бажарилиши устидан назоратни таъминлайди;
белгиланган тартибда ўзига юкланган бошқа функцияларни ҳам амалга оширади.
3-боб. Туман ҳокими ўринбосарининг ҳуқуқлари ва жавобгарлиги
6. Туман ҳокимининг ўринбосари ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш учун қуйидаги ҳуқуқларга эгадир:
ҳудудни ёшлар сиёсати ва ижтимоий соҳаларини ривожлантириш, маънавий-маърифий ишлар бўйича қарорлар, дастурлар ва “йўл хариталари”ни ишлаб чиқиш, ижросини ташкил этиш;
соҳа бўйича тегишли вазирликлар, идоралар, қўмиталар, тижорат банкларининг ҳудудий тузилмалари фаолиятини доимий назорат ва таҳлил қилиш;
туризмни жадал ривожлантириш, ҳудуднинг туристик салоҳиятидан самарали фойдаланиш, туристик маҳсулотлар ва хизматларни диверсификация қилиш, туризм инфратузилмасини такомиллаштириш;
ички туризмни жадал ривожлантириш, янги туризм маҳсулотларини яратиш, зиёрат туризмини ривожлантириш;
туризм инфратузилмаси ва транспорт логистикасини ривожлантириш, туризм соҳасида юқори малакали мутахассисларни тайёрлаш, хизмат кўрсатувчи ходимларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш;
аҳолининг кенг қатламлари спорт билан мунтазам шуғулланиши учун етарли шарт-шароитлар яратиш ва шу орқали ёшларнинг жисмонан соғлом бўлиб вояга етиши кўрсатгичларини оширишни таъминлаш;
маданий соҳасидаги ислоҳотларни жойларда амалга оширилишини таъминлаш;
аҳолининг кенг қатламлари, айниқса ёшларни маданият муассасаларига жалб этиш ва маданий-оммавий тадбирлар билан тўлиқ қамраб олишни таъминлаш;
ҳудудда оммавий ахборот воситалари, ахборот тарғибот соҳасини комплекс ривожлантиришни таъминлаш чораларини кўриш.
давлат бошқаруви ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари билан ўзаро самарали ҳамкорлигини ташкил этиш;
ижтимоий-маънавий муҳитни янада соғломлаштириш ҳамда ёшларни миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялаш;
жамиятда виждон ва диний эътиқод эркинлигини таъминлаш, диний ташкилотлар фаолияти учун зарур шарт-шароитлар яратиш;
жамиятда миллатлараро ҳамжиҳатлик ва бағрикенгликни таъминлашга қаратилган фаолиятни изчил амалга ошириш, дўстлик ва кўп миллатли ягона оила туйғуси муҳитини мустаҳкамлаш;
Ўзбекистонни янгилаш ва ривожлантиришнинг маънавий-ахлоқий негизларини мустаҳкамлашда, кексалар ролини ошириш, уларнинг ижтимоий-сиёсий ҳаётда фаол иштирок этиши учун зарур шарт-шароитлар яратиш.
вазирликлар, идоралар, қўмиталарнинг ҳудудий тузилмаларининг ёшлар сиёсати ва ижтимоий соҳаларини ривожлантириш, маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги бўйича ҳисоботларини муҳокама қилиш;
туман ҳокими ҳузурида ва ўзи раислигида кўриб чиқиладиган масалаларни таҳлил қилиш ва тайёрлаш учун зарур бўлган материаллар ва маълумотларни ҳокимлик аппаратининг бошқа таркибий бўлинмаларидан, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва ташкилотларидан белгиланган тартибда сўраш ва олиш;
маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва ташкилотлар раҳбарлари ҳамда вакиллари иштирокида йиғилишлар ўтказиш;
туман ҳокимининг ўринбосарига бириктирилган маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва ташкилотлари ҳамда уларнинг коллегиал органлари мажлислари ва йиғилишларида қатнашиш;
зарурат бўлганда туман ҳокими ҳузурида ва ўзи раҳбарлигида кўриб чиқиладиган масалаларни ишлаб чиқиш учун маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва ташкилотларининг, илмий муассасалар ва бошқа ташкилотларнинг раҳбарлари ва вакилларини белгиланган тартибда жалб этиш, тегишли масалалар бўйича вақтинчалик ишчи гуруҳлар ташкил этиш.
7. Туман ҳокимининг ўринбосари 5 ва 6-бандларидаги ўзига юкланган вазифалар ва функцияларнинг тегишли равишда ва самарали бажарилиши учун шахсан жавобгардир.
Туман ҳокимининг ўринбосари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 10 февралдаги “Қонунчилик ҳужжатлари ижросини самарали ташкил этишда давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларининг шахсий жавобгарлигини кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ–6166-сон Фармони, 2017 йил 11 апрелдаги “Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари самарали ва натижали ижро этилиши, шунингдек ижро интизоми мустаҳкамланиши учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчиларининг, Вазирлар Маҳкамаси ва унинг комплекслари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда барча даражалардаги ҳокимликлар раҳбарларининг шахсий жавобгарлиги тўғрисида”ги ПҚ–2881-сон қарорига, шунингдек, 1999 йил 12 январдаги Вазирлар Маҳкамасининг “Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 12-сон қарорига мувофиқ ижро интизомига сўзсиз риоя этилишини таъминлаш учун жавоб беради.
4-боб. Туман ҳокимининг ўринбосари фаолиятини ташкил этиш
8. Туман ҳокимининг ўринбосарининг фаолияти Ўзбекистон Республикасининг “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунига, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг қарорларига мувофиқ, туман ҳокимининг чораклик ва ярим йиллик иш режалари асосида ташкил этилади.
Ушбу иш режалар асосида туман ҳокими ўринбосарининг ойлик шахсий иш режалари ишлаб чиқилади ҳамда туман ҳокими томонидан тасдиқланади.
9. Туман ҳокимининг ёшлар масалалари бўйича ўринбосарининг ҳисоботи туман ҳокимининг тезкор йиғилишларида ҳар ҳафтада эшитиб борилади.
Ўзбекистон Республикасининг “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунига мувофиқ туман ҳокими ўринбосарининг тегишли ҳисоботлари халқ депутатлари туман Кенгаши мажлисида эшитилади.
10. Бош мутахассиснинг шахсий иш режалари туман ҳокимининг ўринбосари томонидан тасдиқланади.
11. Туман ҳокимининг ўринбосари фаолиятини таъминлаш тегишли котибият томонидан амалга оширилади.
Туман ҳокимининг ўринбосари томонидан фаолияти мувофиқлаштириладиган давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг ҳудудий бўлинмалари
РЎЙХАТИ
1. Мактабгача таълим бўлими.
2. Халқ таълими бўлими.
3. Тиббиёт бирлашмаси.
4. Туман маданият бўлими;
5. Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати маркази.
6. Ўзбекистон Ёшлар ишлари Агентлиги туман бўлими.
7. Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилотининг туман кенгашлари.
8. “Меҳр-шафқат ва саломатлик” жамғармаси.
9. Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг вакили.
10. Ноисломий диний ташкилотлар.
11. Миллий маданий марказлар.
12. Туман ногиронлар жамияти.
13. Ҳудуддаги ижод ва ихтисослаштирилган мактаблар.
14. Вазирликлар ва идоралар, хўжалик бирлашмалари, корхоналар ва бошқа ташкилотларнинг ҳудудий бўлинмалари – ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш, маънавий-маърифий ишларни ривожлантириш масалалари юзасидан.
Туман ҳокимининг ўринбосари томонидан ўзаро ҳамкорлиги таъминланадиган ташкилотларнинг ҳудудий бўлинмалари
РЎЙХАТИ
1. Республика Маънавият ва маърифат маркази туман бўлими.
2. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш туман кенгаши.
3. Ўзбекистон ёшлар иттифоқи туман Кенгаши, “Yoshlar – kelajagimiz” жамғармасининг туман бўлими.
4. Ҳудуддаги маданият, санъат ва ижодий ташкилотлар ҳамда муассасалар.