Телефонлар:
(0372) 312-21-11
(0372) 312-14-44
» » “Обод қишлоқ” дастури доирасида “Ғалаба” массивида қуриб битказилган намунали уйларда ишлар жадал давом эттирилмоқда

“Обод қишлоқ” дастури доирасида “Ғалаба” массивида қуриб битказилган намунали уйларда ишлар жадал давом эттирилмоқда

03 июнь 2022 йил
168
0

Cўнгги кунларда ижтимоий тармоқларда тарқалаётган 2018 йилда “Обод қишлоқ” дастури доирасида “Ғалаба” массивида қуриб битказилган намунали 2, 3-хонали 4-сотихли уйларнинг жорий йил март ойида сурункали ёғингарчиликлар оқибати юзага келган қурилишдаги камчиликлари юзасидан видеолавҳалар бўйича туман ҳокимлиги саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммунал хўжалиги масалалари бўлими ахборот берди. 

2022 йил 16 майдаги 05/30-50-сонли ҳукумат топшириғига асосан   Жиззах вилояти, Мирзачўл туман, “Ғалаба” МФЙ ҳудудида “Қишлоқ қурилиш инвест” ИК МЧЖ буюртмачилигида 2018 йилда қурилган уй-жойлар холати бўйича кўрсатиб ўтилган камчиликлар ва уларнинг келиб чиқиши ҳамда уларни бартараф этиш бўйича ташкил этилган махсус Ишчи гуруҳ томонидан кучли ёғингарчиликлар сабабли ер ости сизот сувларининг ер сатҳига кўтарилиши натижасида уй-жойларга етган зарарлар бўйича массивлардаги ҳар бир уй-жойлар алоҳида хатловдан ўтказилиб, нуқсон далолатномалари тузилди ҳамда талаб этиладиган қурилиш материаллари ва ишчиларнинг иш ҳаққи харажати сметаси ишлаб чиқилди. Зарар етган ҳар бир уй-жойларни тўлиқ тамирлаш бўйича тармоқ жадвали тасдиқланди.

“Ғалаба” МФЙдаги 2018 йилда қурилган жами 189 та уй-жойлардан 93 та
2 ва 3-хонали уйларга турли даражада зарар етган.

Шундан, 35 та уй-жойларда (Барокат кўчаси, 6, 7, 11, 28, 32, 36, 39, 51, 56, 58, 59, 60, 61, 62, 63, 64, 65, 66, 67, 68, 69, 70, 78, 81, 95, 96, 101, 102, 103, 107, 109, 112, Янгихаёт кўчасидаги 19, 24, 35) уйларнинг поллари чўкиши натижасида оралиқ деворларида ёриқ пайдо бўлган (35 та уй-жойларда тўлиқ тамирлаш ишлари якунига етказилди.

Қисман пол чўкиши натижасида оралиқ деворлар  пардози сифатсиз холатга келган 58 та (1, 2, 8, 10, 15, 25, 26, 34, 41, 44, 53, 54, 55, 57, 79, 80, 82, 83, 84, 85, 87, 89, 90, 91, 92, 94, 98, 104, 105, 108, 110, 111, Янгихаёт кўчасидаги 3, 4, 5, 6, 8, 9, 10, 13, 16, 20, 24¸27, Янгиобод кўчасидаги 9, 10, 11, 12, 14, 15, 16, 18, 21, 22, 23, 29, 30, 34) уй-жойда эса (48 та уй-жойлардаги камчиликлар тўлиқ тамирдан чиқарилди ҳамда фасад қисмига косметик ишлов берилди).

Қолган 96 уй-жойларни косметик пардозлаш ва ховли қисмини бетонлаш  ишлари давом эттирилмокда (45 та уйларда ишлар якунланди).

Жиззах вилоят ҳокимлиги томонидан ажратилган  2,0 млрд.сўм маблағлар  3 дона вертикал дренаж қазиш ишлари ва 5,7 км ирригация тармоқларини (лоток) тортиш учун ишлаб чиқилган лойиҳа-смета хужжатларига асосан сарфланади. Лоток ўрнатиш учун 500,0 млн.сўм маблағлар “Зейнаткор” МЧЖга ўтказиб берилиб, 300 дона лотоклар олиб келинди ҳамда 3,2 км траншеялар ковланди. 1,7 км қисмига лолотклар етқизилди.

Ҳудудда “Сангзор текстил кластер” МЧЖ томонидан 1 дона дренаж қазиш ишлари 90 фоиз бажарилиб, 2 дона дренаж қазиш ишлари қурувчи “Дилноза Саноқулова” МЧЖ томонидан давом эттирилмоқда.

Уй-жойларда истиқомат қилувчи кам таминланган (темир дафтар, аёллар дафтари ва ёшлар дафтарига киритилган) оилаларни доимий иш билан таминлаш учун Вазирлар Маҳкамасининг қарор лойиҳаси ишлаб чиқилди.

Бажарилаётган ишларнинг хажми, сифати ва муддати тегишли мутахассислар томонидан тўлиқ назоратга олинган.  

Мирзачўл туман ҳокимлиги

Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг

Тавсия этамиз:

Расмий муносабат
17 апрель 2022, Воскресенье
Расмий муносабат
РАСМИЙ МУНОСАБАТ
12 апрель 2022, Вторник
РАСМИЙ МУНОСАБАТ
РАСМИЙ МУНОСАБАТ
17 март 2022, Четверг
РАСМИЙ МУНОСАБАТ
РАСМИЙ МУНОСАБАТ
29 январь 2022, Суббота
РАСМИЙ МУНОСАБАТ
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар