Телефонлар:
(0372) 312-21-11
(0372) 312-14-44
» » "Ҳоким ва ёшлар учрашуви" бўлиб ўтди

"Ҳоким ва ёшлар учрашуви" бўлиб ўтди

12 август 2022 йил
215
0

Мирзачўл тумани Ипак-йўли ҚФЙ худудидаги 4-мактаб ҳовлисида бугун ёшларнинг муаммоларини ва таклифларини ўрганиш максадида "Ҳоким ва ёшлар учрашуви" бўлиб ўтди.

 

Сабаби эса аниқ, ёшларни қизиқтираётган саволлар, мавжуд муаммоларни биргаликда ҳал қилиш ва иқтидорли ёшларни қўллаб қувватлашдир. Учрашувда туман ҳокими, 1-сектор раҳбари Ш.Ахмедов билан ёшларни қийнаб келаётган муаммо ва таклифлар юзасидан очиқ мулоқот бўлиб ўтди. Учрашувда 60 нафарга яқин 1-сектор ҳудудидаги "Ипак йўли" маҳалласи аҳолиси ва ёшлари иштирок этди.

Учрашувда 11 нафар ёшларнинг бандликка, кредит олиш, доимий рўйхатдан ўтиш, контракт тўловларига ёрдам кўрсатиш борасидаги саволлари, таклиф ва истаклари тингланиб, уларни барчасини амалга ошириш, ижобий ҳал этиш бўйича мутасаддиларга топшириқлар берилди.

 

Бу каби учрашувлар барча сектор ва маҳаллаларда доимий ўтказилиб борилади.

Мирзачўл туман ҳокимлиги
Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар