Телефонлар:
(0372) 312-21-11
(0372) 312-14-44
» » Мирзачўлда болаларни МТТга қамраб олиш – 97 фоиз

Мирзачўлда болаларни МТТга қамраб олиш – 97 фоиз

26 август 2022 йил
195
0

Мирзачўл тумани мактабгача таълим бўлими томонидан ташкил этилган анъанавий август конференциясида туман ҳокимлиги, вилоят мактабгача таълим бошқармаси, ҳудуддаги давлат, нодавлат ва давлат хусусий шерикчилиги, оилавий мактабгача таълим ташкилотларининг раҳбар, ходимлари иштирок этди.

Тадбирда “Мактабгача таълим сифатини оширишнинг долзарб масалалари ва такомиллаштирилган “Илк қадам” давлат дастурининг мазмун-моҳияти”, “Соғлом ва хавфсиз овқатланишни ташкил этиш”, “Меъёрий ҳужжатлар ва уларнинг юритилиши”, “Илм йўли” вариатив дастури ва унга киритилган  янгиликлар” ҳамда “Болалик академияси – кўникмаларга асосланган таълим манбалари” мавзуларида маълумот берилди.

– Туманимизда 3 минг 600 нафар мактабгача ёшда бўлган болаларнинг 3 минг 420 нафари 15 та давлат, 30 та давлат хусусий шерикчилиги, хусусий ва оилавий МТТга қамраб олинган, – дейди туман мактабгача таълим бўлими мудири Шоира Қўқонова. –  Мамлакатимиз мустақиллигининг 31 йиллигига туманимиздаги “Пахтазор” маҳалла фуқаролар йиғинида 80 ўринга мўлжалланган давлат, жорий йилнинг сўнги чорагида “Дўстлик” МФЙда давлат хусусий шерикчилиги асосидаги 120 ўринли МТТ қуриб битказилади. Ана шу болалар боғчалари фойдаланишга топширилгач, туманимиздаги 3-6 ёшдаги болаларни қамраб олиш кўрсаткичи юз фоизни ташкил этади.

Айни пайтда эса тумандаги болаларни қамраб олиш даражаси 97 фоизни ташкил этиб, бу кўрсаткич нафақат Жиззах вилоятида, балки, республикада ҳам энг яхши натижадир.

Конференцияда тизимда самарали меҳнат қилиб келаётган фидойи ходимлар рағбатлантирилди.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар