Телефонлар:
(0372) 312-21-11
(0372) 312-14-44
» » Бирламчи эҳтиёждаги озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ярмаркаси сифатли ташкил этилдими?

Бирламчи эҳтиёждаги озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ярмаркаси сифатли ташкил этилдими?

23 август 2022 йил
182
0

Аҳолига сифатли ва арзонлаштирилган нархларда озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етказиш бўйича берилган топшириқлар ижросини таъминлаш бўйича, “Мирзачўл деҳқон бозори” ҳудудида бирламчи эҳтиёждаги озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ярмаркаси сифатли ташкил этилганми?...

Мирзачўл туман ҳокимлиги Матбуот хизмати ўрганишни давом эттиради. Аҳолига қулайликлар қай даражада, баъзи билдирилаётган эътирозлар ўринлими?

Дарҳақиқат, бирламчи эҳтиёждаги озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини асоссиз равишда нархларини оширмаслик ва сунъий танқислигини юзага келтирмаслик бўйича чора-тадбирлар белгиланиб, зарур ишлар амалга оширилмоқда.

Ушбу бозор ҳудудида арзонлаштирилган гўшт маҳсулотларини сотиш учун шаҳобча ташкил этилиб, ушбу шаҳобчада халқимизга арзонлаштирилган ҳамда сифатли гўшт маҳсулотлари тўғридан-тўғри фермер хўжаликлари томонидан етказиб берилиши таъминланмоқда.

Шунингдек, мактаб ярмаркасида ҳам ўқув қуроллари, керакли буюмлар арзонлаштирилган нархларда аҳолига етказилмоқда.

➖Нархларни сунъий ошиб кетмаслиги учун Жамоатчилик назорат Кенгаши назорат қилмоқда.

Мирзачўл туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар