Телефонлар:
(0372) 312-21-11
(0372) 312-14-44
» » Мирзачўл туманида солиқ ходимлар тадбиркорни ҳар қандай муаммосини ечишга тайёр ва уларга кўмакчидир Мирзачўл туман ДСИ ходимлари томонидан “Солиқчи тадбиркорга кўмакчи” тамойилига кўра янгича – “тадбиркорбай” тизими асосида манзилли ишлар олиб бори

Мирзачўл туманида солиқ ходимлар тадбиркорни ҳар қандай муаммосини ечишга тайёр ва уларга кўмакчидир Мирзачўл туман ДСИ ходимлари томонидан “Солиқчи тадбиркорга кўмакчи” тамойилига кўра янгича – “тадбиркорбай” тизими асосида манзилли ишлар олиб бори

06 сентябрь 2022 йил
213
0

Давлат солиқ хизмати органлари томонидан “Солиқчи – кўмакчи” тамойили доирасида амалга ошириладиган ишлар самарадорлигини таъминлаш ва келгусидаги режаларни белгилаб олиш мақсадида 4 босқич ва 6 та йўналишда тадбиркорларга тизимли кўмак кўрсатиш йўлга қўйилган.

Ортиқча харажатлар ва қонун бузилишларидан сақлаш мақсадида 74 та тадбиркорга 83 та ҳисобот тўлдириш ва топширишга кўмаклашилди.
Фаолият туридан келиб чиқиб, 17 та янги иш бошлаган тадбиркорлик субъектига оптимал солиқ режимини танлашда ва дастлабки бухгалтерияси юборилишида амалий ёрдам кўрсатилди.
Шунингдек, 57 та тадбиркорга мавжуд солиқ имтиёзларидан фойдаланиш тартиби юзасидан тушунчалар берилганлиги ҳамда 2022 йил бошидан фаолияти тўхтатилган тадбиркорлик субъектларининг 14 тасини фаолиятини қайта тиклашда амалий ёрдам кўрсатилди.

Шу ўринда айтиб ўтиш керакки, бугунги кунда туманда мингга яқин юридик шахслар фаолият юритади. Биргина июл ойининг ўзида “Солиқчи-кўмакчи” тамойили асосида кўмаклашиш лозим бўлган 177 та тадбиркорлик субектларининг муаммолари ўрганилиб, мазкур муаммоларнинг 89 дан ортиғи бевосита солиқ ходимлари кўмагида ҳал этилди.

Ҳурматли тадбиркорлар! Мирзачул туман давлат солиқ хизмати органлари ходимлари солиқ соҳасига оид барча саволларингизга жавоб бериш, билмаганларингизни ўргатиш ва “Солиқчи - кўмакчи” тамойили асосида сизга яқиндан ёрдам беришга доимо тайёрдирлар.
Мурожаат учун инспекциянинг 72-312-26-06 72-312-22-62 ушбу телефон рақамларга боғланиб саволингизга жавоблар олишингиз мумкин бўлади.

А. Балиқулов

Мирзачўл туман давлат солиқ

инспекцияси бошлиғи ўринбосари

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар