Телефонлар:
(0372) 312-21-11
(0372) 312-14-44
» » Тўқсонга борсанг ҳам, тўқсонбости эк

Тўқсонга борсанг ҳам, тўқсонбости эк

24 сентябрь 2022 йил
231
0

Жиззах вилоятининг деярли барча экин экиб ҳосил олиш мумкин бўлган ҳудудларида деҳқончилик билан шуғулланувчилар ўз томорқасига, фермерлар экиндан бўшаган майдонларига тўқсонбости усулида экин экишга киришилган.

Ҳосилдан бўшаган майдонларга совуққа чидамли экинлардан – сабзи, пиёз, саримсоқ пиёз, лавлаги, кўкатлар экилмоқда.

Мирзачўл тумани деҳқонлари ҳам кузнинг ҳар бир кунидан унумли фойдаланиб, тўқсонбости усулида экин экишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Бу борада Президентимизнинг 2020 йил 15 октябрдаги “Саримсоқ пиёз ҳамда утўқсонбости  усулида сабзавот маҳсулотларини етиштириш ва экспорт қилишни кўпайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига асосан бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши мутахассислари томонидан аҳоли томорқаларида амалга оширилаётган ишларни самарали йўлга қўйиш юзасидан амалий семинар ташкил қилинди.

– Тўқсонбости қилиб сепиладиган сабзавот уруғлари сарфи бошқа мавсумдагидан 20 фоиз кўпроқ бўлиши керак, – дейди туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши агрономи Т.Ҳайиталиев. – Уруғ экилган эгатлар устидан чириган маҳаллий ўғитлар, дарахт қипиқлари билан кўрпа қилиб ёпиш ёки шаффоф полиэтилен плёнкаларини ёпиш сабзавот уруғларини эрта кўкламда барвақт униб чиқиб, жадал ўсиб-ривожланишини таъминлайди. Шунда эрта баҳорда экишга қараганда ҳосил етилиши 30-40 кунгача эрта, ҳосилдорлиги эса 15-20 фоиз кўп бўлади.

Қиш охирлаб борган сари инсон организмининг турли витаминларга тақчиллиги сезилиб қолади. Ушбу винаминларни эса айнан тўқсонбости экинларидан олиш мумкин бўлади.

Семинарда аҳолининг қизиқишлари ўрганилиб, тумандаги “Мирзадала” маҳалла фуқаролар йиғинида аҳоли томорқаларида тўқсонбости усулида экин экилиши кўздан кечирилиб, қўшимча таклиф ва тавсиялар берилди.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар