Телефонлар:
(0372) 312-21-11
(0372) 312-14-44
» » Мирзачўлда “Саховат ва кўмак” жамғармасига келиб тушаётган маблағлар қаерга йўналтириляпти?

Мирзачўлда “Саховат ва кўмак” жамғармасига келиб тушаётган маблағлар қаерга йўналтириляпти?

18 октябрь 2022 йил
257
0

Маълумотларга кўра, ўтган давр мобайнида “Маҳалла” хайрия жамоат фонди Мирзачўл туман бўлинмаси ҳузуридаги “Саховат ва кўмак” жамғармаси ҳисобига 486 миллион сўм маблағ йиғилган.

Жумладан, суд ҳужжатлари ижроси бўйича салкам 186 миллион сўм, Шунингдек, маҳаллий бюджет даромадларининг режадан ортиқ бажарилишидан тушган маблағлар 300 миллион сўмни ташкил этган. Хўш, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди Мирзачўл туман бўлинмаси ҳузуридаги “Саховат ва кўмак” жамғармаси фаолиятидан хабардормисиз? Мазкур жамғармага келиб тушаёган маблағлар қаерга йўналтирилади?
“Маҳалла” хайрия жамоат фонди Мирзачўл туман бўлинмаси раиси М.Дарибаевнинг маълум қилинишича, ўтган давр давомида Халқ депутатлари Мирзачўл туман Кенгаши қарорларига асосида қарийб 581 та оилага 398 миллион сўмдан ортиқ маблағ сарф этилган.
Жумладан, 415 та аҳолига кундалик истеъмол маҳсулотларини сотиб олиш учун 45.8 миллион сўмга яқин маблағ ажратилган, бундан ташқари, қарийб 575 оилага 352.1 миллион сўмдан зиёд моддий ёрдам ажратиб берилган. Шунингдек, жамғармага келиб тушаётган маблағлар маҳаллаларда ташкил этилган "Темир дафтар" ва “Аёллар дафтари”га кирган фуқароларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлашга хизмат қилмоқда.
"Темир дафтар" жамғармаси маблағлари "Аёллар дафтари"га кирган хотин-қизларни қўллаб-қувватлашда ҳам муҳим молиявий манба бўлиб хизмат қилмоқда. Ўтган давр мобайнида мазкур дафтарга кирган 198 нафардан кўпроқ хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш учун 80 миллиондан сўмдан зиёд маблағ йўналтирилган.
Қайд этилишича, “Саховат ва кўмак” жамғармасидан кам таъминланган оилаларга маблағ ажратиш Халқ депутатлари Мирзачўл туман Кенгашининг қарори билан амалга оширилмоқда. Жамғарма маблағларини Мирзачўл туман Кенгашининг қарорисиз ажратишга йўл қўйилмайди.

Ўзбекистон "Маҳалла" хайрия жамоат фонди Мирзачўл туман бўлинмаси бошқаруви

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар