Телефонлар:
(0372) 312-21-11
(0372) 312-14-44
» » ОБЪЕКТЛАРНИНГ ЗИЛЗИЛАБАРДОШЛИГИ БЎЙИЧА ХУЛОСАЛАР ФАНЛАР АКАДЕМИЯСИ ТОМОНИДАН БЕРИЛАДИ

ОБЪЕКТЛАРНИНГ ЗИЛЗИЛАБАРДОШЛИГИ БЎЙИЧА ХУЛОСАЛАР ФАНЛАР АКАДЕМИЯСИ ТОМОНИДАН БЕРИЛАДИ

24 октябрь 2022 йил
200
0

Объектларнинг зилзилабардошлиги бўйича хулосалар Фанлар академияси  томонидан берилади
Вазирлар Маҳкамасининг 15.10.2022 йилдаги “Республиканинг сейсмик фаол зоналарида қурилиши режалаштирилаётган хавфлилик омили IV тоифага мансуб бўлган бино ва иншоотларга зилзилабардошлик бўйича илмий хулосалар бериш тартибини жорий этиш тўғрисида” 603-сон қарори қабул қилинди.
 
Маълумот учун: IV тоифага хавфлилик омили жуда юқори бўлган объектлар киради:
мудофаа объектларининг барча турлари;
ядро тадқиқотлари, радиактив моддаларни ишлаб чиқариш, ядровий материаллар ва радиактив моддаларни сақлаш, шунингдек радиоактив моддаларга ишлов бериш ва уларни утилизация қилиш объектлари; 
миллий аҳамиятга эга бинолар ва иншоотлар; 
маъмурий-давлат бошқаруви бинолари; 
тиббиёт-микробиология саноатининг ва тиббиёт муассасаларининг объектлари; 
ўт ўчириш қисмларининг бинолари; 
сув омборларининг тўғонлари ва гидроэлектростанциялар; 
иссиқлик электр станциялари, буғ қозонхоналари; 
электроэнергетиканинг бошқа (муқобил) объектлари; 
нефть-газ ва кўмир саноатининг объектлари ҳамда омборлари; 
металлургия ва электротехника саноати ташкилотларининг объектлари; 
тоғ-кон руда саноати ташкилотларининг объектлари; 
кимё саноати, минерал ўғитлар ташкилотларининг объектлари, портлаш ва ёнғин хавфи юқори бўлган объектлар; 
ҳаво ва темир йўл транспортининг бинолари ҳамда иншоотлари,
ер ости ва усти метроси объектлари; 
ўқув юртларининг, кўп қаватли уйлар ва меҳмонхоналарнинг, шунингдек бошқа мақсадга мўлжалланган биноларнинг (12 қаватдан юқори) барча турлари; 
1000 дан ортиқ ўринга эга бўлган кино-концерт заллари
ва кинотеатрлар; 
кўп ўринли ёпиқ стадионлар, йирик спорт саройлари. 
 
Хужжат билан республиканинг сейсмик фаол зоналарида қурилиши режалаштирилаётган хавфлилик омили IV тоифага мансуб бўлган бино ва иншоотларга зилзилабардошлик бўйича илмий хулосалар бериш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланмоқда. Унга кўра: 
лойиҳа-смета ҳужжатлари илмий хулосалар олиш ҳамда экспертизадан ўтказиш учун буюртмачи ташкилотлар томонидан Қурилиш вазирлигига тақдим этилади;
лойиҳа-смета ҳужжатлари тушган кундан бошлаб 3 кун муддатда лойиҳа-смета ҳужжатлари Қурилиш вазирлиги томонидан илмий хулосалар олиш учун Фанлар академиясига йўналтирилади;
бир кун муддатда объектларнинг зилзилабардошлик бўйича илмий тажриба-синовини амалга ошириш учун буюртмачи ташкилотлар томонидан Фанлар академиясига қоғоз ёки электрон шаклда буюртманома тақдим этилади ҳамда буюртманомага лойиҳалар, ишчи чизмалар ва бошқа зарур ҳужжатлар илова қилинади;
Фанлар академияси томонидан 10 иш куни давомида буюртмачи ташкилотлар билан лойиҳа-смета ҳужжатлари асосида шартнома расмийлаштирилади ва уларни назарий ва амалий тажриба синовидан ўтказиш ишлари ташкил этилади;
Фанлар академияси томонидан 1-3 ойгача (иш ҳажмидан келиб чиқиб) бўлган муддатда илмий тажриба-синов натижалари асосида илмий хулоса қабул қилинади ва 3 иш куни давомида зилзилабардошлик бўйича илмий хулосанинг нусхасини буюртмачига етказади;
шартнома шартлари тўлиқ бажарилганда зилзилабардошлик бўйича илмий хулосанинг асли ва тақдим этилган ҳужжатлар Фанлар академияси томонидан буюртмачига берилади.
 
СИДДИҚОВ Улуғбек Жонхўразович
Мирзачўл туман адлия бўлими
Юридик хизмат кўрсатиш маркази
бош юрисконсулти 


скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар