2022 — 2026 ЙИЛЛАРГА МЎЛЖАЛЛАНГАН ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОННИНГ ТАРАҚҚИЁТ СТРАТЕГИЯСИНИ АМАЛГА ОШИРИШГА ОИД ДАВЛАТ ДАСТУРИНИНГ 2022 ЙИЛ 9 ОЙИ БЎЙИЧА БАЖАРИ
2022 — 2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясини «Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили»да амалга оширишга оид давлат дастурининг 2022 йил тўққиз ойи бўйича бажарилиши якунлари юзасидан давлат дастурида белгиланган вазифаларни ўз вақтида ва самарали ижро этиш борасида ҳукумат томонидан қатор ташкилий-амалий чоралар кўрилган.
Давлат дастурининг устувор йўналишларида назарда тутилган тадбирларнинг бажарилишини таъминлаш бўйича тегишли ишчи гуруҳлар тузилган, назорат режалари тасдиқланган, ҳафталик мониторинг юритилган, ҳар ойда муҳокама қилиб бориш тизими яратилган.
Ўтган даврда давлат дастурида белгиланган вазифалар доирасида жами 219 та норматив-ҳуқуқий ҳужжат, шу жумладан Ўзбекистон Республикасининг 7 та қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 64 та фармони ва қарори, Олий Мажлис палаталарининг 4 та қарори, Вазирлар Маҳкамасининг 40 та қарори ва 104 та бошқа ҳужжат қабул қилинган.
Инсон қадрини юксалтириш ва эркин фуқаролик жамиятини янада ривожлантириш орқали халқпарвар давлат барпо этиш борасида белгиланган устувор мақсадлар доирасида қатор ишлар амалга оширилган.
Жумладан маҳалла институтининг жамият ҳаётидаги ролини мустаҳкамлаш, унинг фаолияти самарадорлигини ошириш ва молиявий имкониятини янада кенгайтириш мақсадида маҳаллаларда Маҳалланинг ижтимоий-иқтисодий муаммоларини ҳал этиш жамғармаси ташкил этилган.
Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш мақсадида ҳар бир ҳудуд учун алоҳида «йўл хариталари» ишлаб чиқилиб, улар асосида 1,9 млн. нафар фуқаронинг даромадли меҳнат билан бандлиги таъминланган, 267 мингта лойиҳага 6,4 трлн. сўм миқдорида имтиёзли кредит ва 35 мингдан ортиқ ишсиз фуқароларга 112 млрд. сўм миқдорида субсидиялар ажратилган.
Мамлакатимизда адолат ва қонун устуворлиги тамойилларини тараққиётнинг энг асосий ҳамда зарур шартига айлантириш борасидаги мақсадларга эришиш бўйича қатор тизимли чора-тадбирлар амалга оширилган.
Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 24 августдаги «Мулк ҳуқуқининг дахлсизлигини ишончли ҳимоя қилиш, мулкий муносабатларга асоссиз аралашувга йўл қўймаслик, хусусий мулкнинг капиталлашув даражасини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-198-сонли Фармони қабул қилинган. Унга кўра жорий йилнинг 1 сентябридан бошлаб хусусий мулкка эгалик қилиш, ундан фойдаланиш ва уни тасарруф этиш ҳуқуқини бевосита ёки билвосита чеклашни назарда тутувчи, мулкий муносабатларда бозор иқтисодиёти тамойилларини тўлиқ жорий этишга тўсқинлик қилувчи тартиблар, талаблар ва чекловлар бекор қилинган.
Озодликдан маҳрум этиш жазосини ўтаган фуқароларнинг ижтимоий мослашувига кўмаклашиш тизимини такомиллаштириш, мазкур жараённинг очиқ ва шаффоф тарзда амалга оширилишини таъминлаш мақсадида «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизимида «дастлабки ижтимоий-моддий ёрдам пакети»ни бериш бўйича модул яратилиб, унга тегишли вазирлик ва идораларнинг ахборот тизимлари тўлиқ интеграция қилинган.
Миллий иқтисодиётни жадал ривожлантириш ва юқори ўсиш суръатларини таъминлашнинг устувор йўналишлари доирасида амалга оширилган ишлар натижасида ўтган даврда ялпи ички маҳсулотнинг ўсиши 2021 йилнинг мос даврига нисбатан 105,8 фоизни ташкил этган.
Жорий йилги давлат бюджетидан 83,3 трлн. сўм маблағ ижтимоий соҳани ривожлантиришга йўналтирилган бўлиб, ушбу харажатлар ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 24,7 фоизга ошган. Ҳар бир туман бюджетининг камида 5 фоизини аҳолининг таклифлари асосида энг долзарб муаммоларни ечишга сарфлашни самарали ташкил этиш мақсадида «Очиқ бюджет» ахборот портали орқали «Менинг йўлим» дастури ишга туширилган. Ушбу дастур доирасида 1 418 та лойиҳа ғолиб деб топилиб, уларни амалга ошириш учун туман ва шаҳарларнинг Фуқаролар ташаббуси жамғармаларига 1 трлн. сўм маблағ ажратилган.
Адолатли ижтимоий сиёсат юритиш, инсон капиталини ривожлантириш борасида ҳам муайян ишлар бажарилган. Жумладан, ишсиз фуқароларни давлат ҳисобидан касб-ҳунарга ўқитиш, мазкур жараёнда нодавлат таълим муассасаларининг иштирокини янада кенгайтириш мақсадида 463 та маҳаллада аҳолини касб-ҳунарга ўқитиш масканлари ташкил этилган.
Тиббий хизмат сифатини ошириш мақсадида 81 та оилавий шифокор пункти, 25 та оилавий поликлиника ва 1 002 та маҳалла тиббиёт пункти ташкил этилиб, 3,5 млн. нафар фуқарога бирламчи тиббий хизмат янада яқинлаштирилган. Ҳудудларда 19,5 мингта кундузги шифо ўринлари ташкил этилиб, уларда 740 минг нафар бемор «бир қадам» принципи асосида ўз яшаш жойида бирламчи тиббий-санитария хизматидан фойдаланиш имкониятига эга бўлган.
Миллий манфаатлардан келиб чиққан ҳолда умумбашарий муаммоларга ёндашиш соҳасидаги устувор йўналишлар доирасида аҳолининг соғлиғига жиддий зиён етказадиган мавжуд экологик муаммоларни бартараф этиш, аҳоли даромадларини ошириш орқали камбағалликни қисқартириш борасида тизимли ишлар олиб борилган.
Жумладан, атроф-муҳитнинг ифлосланиш даражасини баҳолаш ва прогноз қилиш орқали ифлослантирувчи манбаларнинг ҳолати ва атроф-муҳитга таъсири мониторинг қилинган ҳамда натижалари Ягона геоахборот электрон базасига киритилган.
«Олмалиқ кон металлургия комбинати» акциядорлик жамиятининг мис эритиш заводига атмосфера ҳавосига чиқариладиган олтингугурт икки оксидини ва майда заррачаларни таҳлил қилувчи автоматик станция ўрнатилган.
Мамлакатимиз хавфсизлигини ва мудофаа салоҳиятини кучайтириш, очиқ, прагматик ва фаол ташқи сиёсат олиб бориш соҳасида белгиланган устувор мақсадлардан келиб чиқиб, жорий йилнинг 15-16 сентябрь кунлари Самарқанд шаҳрида Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг навбатдаги саммити юқори савияда ташкил этилган. Ушбу саммит доирасида жами 40 дан зиёд битим ва қарорлар қабул қилинган.
Бундан ташқари, халқаро ҳамкорликнинг шартномавий-ҳуқуқий асосларини янада такомиллаштириш мақсадида хорижий мамлакатлар билан 50 дан ортиқ олий ва 800 га яқин юқори даражадаги учрашув ва музокаралар амалга оширилиб, савдо-иқтисодий, транспорт ҳамда маданий-гуманитар ва бошқа соҳаларга оид 218 та ҳужжат имзоланган.
Ўтган даврда давлат дастурида белгиланган мақсад ва вазифаларнинг ўз вақтида бажарилишини таъминлаш, бу борадаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш бўйича парламент ва ҳукумат ўртасида самарали ҳамкорлик йўлга қўйилган.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасидаги сиёсий партиялар фракциялари йиғилишларида давлат дастури доирасида амалга оширилаётган ишларнинг натижадорлиги доимий тарзда таҳлил қилиб борилган, белгиланган вазифаларнинг жойларда ижро этилиши ҳолати Қонунчилик палатаси қўмиталари томонидан ўз йўналишларидан келиб чиққан ҳолда, мунтазам равишда назорат-таҳлил тартибида ўрганилган. Ўрганиш жараёнида аниқланган камчиликларни ва мавжуд долзарб масалаларни ҳукумат билан биргаликда ҳал этишга алоҳида эътибор қаратилган.
А.Тўйчиев
Дўстлик туманлараро иқтисодий
суди раиси
Муҳокамага қўшилинг
Тавсия этамиз:
05 июль 2022, Вторник
Ўзбекистонда ислоҳотлар дастури самарадорлигини янада ошириш масалалари кўриб чиқилди
Изоҳлар (0)