Телефонлар:
(0372) 312-21-11
(0372) 312-14-44
» » Жиззах вилоятнинг 2022 йилнинг 11 ойида ташқи савдо айланмаси қанча бўлгани ойдинлашди

Жиззах вилоятнинг 2022 йилнинг 11 ойида ташқи савдо айланмаси қанча бўлгани ойдинлашди

23 декабрь 2022 йил
15
0

Ўзбекистонда 2022 йилнинг 11 ойида ҳудудлар бўйича ташқи савдо айланмаси бўйича маълумот берилди. 

Давлат статистика қўмитасининг маълумотларига кўра, 2022 йилнинг январь-ноябрь ойларида Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси 44,9 миллиард долларга етган. Бу кўрсаткич 2021 йилнинг мос даврига нисбата 18 фоизга ошган.

Ўзбекистон билан ташқи савдо айланмаси энг юқори улушга давлат Россия, Хитой ва Қозоғистон давлатлари бўлди. Ташқи савдо айланмасининг энг катта ҳажми 2021 йилнинг февраль ойида қайд этилиб, 5,2 миллиард долларни ташкил қилган.

Шунингдек, Республиканинг ҳудудлар кесимида ташқи савдо айланмаси қуйидагича:

Қорақалпоғистон — 550,4 миллион доллар;

Андижон — 3,8 миллиард доллар;

Бухоро — 1, 09 миллиард доллар;

Жиззах — 628 миллион доллар;

Қашқадарё — 499,5 миллион доллар;

Навоий — 1,1 миллиард доллар;

Наманган — 1,1 миллиард доллар;

Самарқанд — 2,1 миллиард доллар;

Сурхондарё — 344 миллион доллар;

Сирдарё — 732 миллион доллар;

Тошкент — 5 миллиард доллар;

Фарғона — 1,9 миллиард доллар;

Хоразм — 732,8 миллион доллар;

Тошкент шаҳри — 17,6 миллиард доллар.

Мамлакат ташқи савдо улушида энг юқори улушни Тошкент шаҳри 39,2 фоиз билан эгаллаган бўлса, энг паст натижани Сурхондарё вилояти 0,8 фоиз банд қилган

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар